Ноёб автомобилларни сотишга ихтисослашган Curated фирмаси ёз ойида Бруней султони Хассанал Болкиахга тегишли Cizeta V16T суперкарини сотувга қўйганди. Дилер автомобиль нархини сир сақлаб, уни фақат мижозларга ошкор қилишга ваъда берган. Business Insider нашрининг ёзишича, гап 750 минг доллар ҳақида кетмоқда.

Фото: Curated

Султонга тегишли бўлган Cizeta 101 шассисида яратилган бўлиб, 1993 йили Женева автосалонида тақдим этилган. Автомобиль деярли юрмаган: у матбуот ва реклама тадбирларида иштирок этган. 27 ёшли купе ҳозирга қадар 983 километр йўл босган.

Фото: Curated

Фото: Curated

Биринчи Cizeta V16T 1998 йилда тақдим этилган. Автомобиль Lamborghini собиқ муҳандиси Клаудио Замполли, продюсер Жоржио Мородера ва дизайнер Марчелло Гандини ҳамкорлигида яратилган. Дастлаб Cizeta’ни Lamborghini Diablo’га ўхшаб яратиш режалаштирилган, бироқ натижада ушбу фикрдан қайтилган.

Фото: Curated

Фото: Curated

Cizeta V16T’га 540 от кучига эга 6,0 литрли V16 двигатели ўрнатилган бўлиб, у тўрт сониядан камроқ вақт ичида соатига 100 километр тезликка эриша олади. Двигатель беш поғонали механик узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади. Максимал тезлиги — 328 км/соат.

Аввалроқ Брежневга совға қилинган энг биринчи «Чайка» Германияда сотувга қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.