Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Whistle Out тадқиқот компанияси замонавий инсонлар ҳар куни смартфонга қанча вақт сарфлашини аниқлади, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Тадқиқот давомида учта гуруҳдаги минг киши ўртасида сўров ўтказилган — «бумерлар» (1946—1964 йилларда туғилганлар), «Х авлод» (1965—1980 йиллар) ва «миллениаллар» (1981—1996 йиллар). Улардан кунига ўртача қанча вақт смартфонга сарфлашлари сўралган.

Маълум бўлишича, учала гуруҳдагилар орасида смартфонлардан фойдаланиш бўйича у қадар катта бўлмаган фарқ мавжуд. «Бумерлар» ўртача 2,5 соат, «Х авлод» — 3 соат, «миллениаллар» — 3,7 соат сарфлайди. Бунинг натижасида одам қанчалик ёш бўлса, шунча кўп вақтини техникага сарфлайди, деган хулосага келинган.

Агарда инсоннинг ўртача умри ва ушбу кўрсаткич ўзгармаслиги ҳисобга олинса, «миллениаллар» умрининг 9 йилини смартфонларга сарфлайди. Таққослаш учун, инсон ўз умрининг узоқлигидан келиб чиқиб уйқу учун ўртача 15—30 йил сарфлайди.

Замонавий смартфонлар унинг эгаси ҳар куни экранга қанча вақт қарашини кўрсатиб беради — iOS ва Android созламаларида бунинг учун махсус пункт мавжуд.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади