Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Самарқанд вилоятида юк машинасини бошқариб кетаётган Туркия фуқароси йўлдан ўтаётган пиёдани уриб кетди, дея хабар бермоқда ИИВ.

Қайд этилишича, Самарқанд вилояти Оқдарё туманидан ўтувчи М-37 халқаро автомобиль йўлининг 44-километрида Навоий–Самарқанд йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган 1965 йилда туғилган Туркия фуқароси бошқарувидаги юк машинаси йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтаётган маст пиёдани уриб юборган.

«Ёмғир ёғарди, йўлда ҳеч кимса йўқ эди. Йўлнинг ажратиб турувчи тўсиқлар устидан пиёда сакраб ўтди. Тормоз босишга имконим қолмади. Атрофдан ёрдам сўрадим, лекин ёрдам бўлмади», – дейди ҳайдовчи.

ЙТҲ оқибатида 40 ёшли пиёда тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғонада Damas’ни рухсатсиз ҳайдаган 11 ёшли бола 2 яшар қизнинг ўлимига сабабчи бўлгани, Қашқадарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчига воқеага алоқаси йўқ киши келиб тан жароҳати етказгани ҳамда Шаҳрихонда Spark маст пиёдани уриб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар