Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Барселона» собиқ директори Хавьер Бордас каталонлар 2017 йилда Килиан Мбаппени сотиб олишга яқин келгани ҳақида айтди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images
Ҳа, биз ҳам Мбаппени қўлга киритишга уринганмиз. Усмон Дембеле трансфери билан шуғулланаётган вақтимиз агент Хосеп Мария Мингелла қўнғироқ қилган ва Мбаппе музокаралар учун очиқлигини маълум қилган. Мен Бартомеу билан гаплашганман ва у ўйинчини кузатишни буюрган.

Мбаппенинг отасига қўнғироқ қилганман, у менга Килиан «Реал»га ўтиш ниятида эмаслигини, чунки у ерда Криштиану, Бензема ва Бэйл каби футболчилар борлигини айтган. У Мбаппе «Барселона»га ўтиши мумкинлиги ва Неймарнинг ўрнини эгаллаши ҳақида гапирган.

«Монако» президенти ҳам рақобатчиси ПСЖни кучайтирмаслик учун Килианнинг «Барселона»га кетишини истаган. Уни 100 миллион еврога сотиб олиш мумкин эди. Бироқ раҳбарият Дембелени танлаган. Улар бу қарорни Мбаппе ўзи учун ўйнаши, Дембеле эса жамоавий ўйинда яхшилиги билан тушунтирган. Неймар кетганидан кейин клуб ҳужумчи эмас вингер сотиб олишни мақсад қилганди.

Хавьер Бордас, «Барселона» собиқ директори

«Барселона» 2017 йилнинг ёзида Дембелени «Боруссия Д»дан 105 миллион евро (қўшимча 42 миллион бонус) эвазига сотиб олганди. Бироқ франциялик иқтидор эгаси каталонларнинг бир қатор учрашувларини жароҳат туфайли ўтказиб юборди.

Мбаппе эса ўша йили «Монако»дан ПСЖга йўл олганди. Парижликлар уни бир йилдан кейин 180 миллион еврога сотиб олиш мажбурияти билан ижарага олганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар