Европа кучли бешлик лигаларида 2020/21 йилги мавсумда тўп узатмалари аниқлиги бўйича энг ёмон натижа қайд этаётган жамоалар аниқланди.
Қизиғи шундаки, Opta тақдим этган статистикага кўра, энг ёмон кўрсаткич қайд этаётган бешта жамоанинг барчаси Ла Лига вакилларидир.
Энг ёмон кўрсаткич Примера дебютанти «Кадис»да бўлиб, шу вақтгача ўтказилган ўйинларда жамоа ўртача 64,6% аниқ узатма амалга оширган.
1. «Кадис» – 64,6%
2. «Осасуна» – 65,3%
3. «Хетафе» – 67,1%
4. «Эйбар» – 70,7%
5. «Алавес» – 71,5%
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!