Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг (29-0) менежери Али Абдулазиз россиялик яккакурашчининг октагонга қайтишига шама қилди.
Менежер ўз Twitter саҳифасида «30-0» дея пост қолдирди.
Бу орқали функционер Ҳабибнинг қайтишига ишора қилган. Нурмагомедов MMA’даги фаолияти мобайнида 29-0 рекорд қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, 24 октябрь куни Абу-Дабидаги (БАА) «Жангчилар ороли»да бўлиб ўтган UFC 254 асосий жангида Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи ўзаро тўқнаш келди. Унда россиялик спортчи иккинчи раундда рақибига бўғиш усулини қўллаб ғалаба қозонди. Жангдан кейин Ҳабиб фаолиятини якунлашини маълум қилганди.
UFC 254 мусобақаси барча жангларини бу ерда томоша қилиш мумкин — видео.
Аввалроқ яккакурашчи фаолиятини 30-0 рекорд билан якунлашини ва бу отасининг орзуси эканини маълум қилганди.