2020 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда мобил алоқа тизимига уланган абонентлар сони 24,8 миллион кишини ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 6,9 фоизга ёки 1,5 миллионга ўсган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларида келтирилган.
Маълум қилинишича, аҳоли бўйича кўрсаткич 23,3 миллион абонентни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,8 фоизга ёки 852,2 минг абонент сонига ошган.
Мобил алоқа тизимига уланган энг кўп абонентларга эга бўлган ҳудудлар:
- Тошкент шаҳри – 4,8 миллион абонент;
- Фарғона вилояти – 2,8 миллион абонент;
- Самарқанд вилояти – 2,3 миллион абонент;
- Андижон вилояти – 2,1 миллион абонент.