Халқаро атом энергияси агентлигининг (МАГАТЭ) Ўзбекистондаги ядровий инфратузилмани комплекс кўриб чиқиш миссияси INIR (Integrated Nuclear Infrastructure Review)ни 2021 йилнинг биринчи ярмига кўчирди. Бу ҳақда «Ўзатом» агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Шу йилнинг февраль ойида энергетика вазири Алишер Султонов, INIR миссияси октябрига режалаштирилганини маълум қилганди. Кейинроқ Ўзбекистон ТИВ миссия декабрга кўчирилганини билдирган.
Матбуот хизмати маълумотларига кўра, 9—12 ноябрь кунлари INIR миссиясининг дастлабки йиғилиши видеоконференцалоқа шаклида ўтказилмоқда ва унда мамлакатнинг 20 дан ортиқ вазирлик ҳамда ташкилотларидан 40 дан ортиқ мутахассис иштирок этяпти.
«Ўзаро фикр алмашинуви руҳида кечаётган ушбу учрашувда Ўзбекистон ядро хавфсизлигини таъминлаш бўйича МАГАТЭнинг барча тавсиялари ва талабларига риоя қилишга тайёр эканлигини билдирди», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда МАГАТЭ бош директори Михаил Чудаков агентлик 2020 йилда INIR миссиясини юборишини маълум қилганди. «Ўзатом» маълумотларига кўра, МАГАТЭ кўмаги билан 2020—2021 йилларга мўлжалланган АЭС қурилиши доирасида мамлакат учун кадрлар малакасини ошириш ва ядро инфратузилмасини яратиш дастурини ишлаб чиқилган