Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги 700-сон қарорига асосан божхона йиғимларининг янги ставкалари тасдиқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Янги божхона йиғимлари ставкалари қуйидагиларни назарда тутади:- давлат божхона хизмати органлари томонидан амалга ошириладиган пулли хизматлар турларини кенгайтириш ҳамда қатъий белгиланган божхона йиғимлари ставкалари белгиланади;
- рухсат этувчи хусусиятдаги ҳужжатларни бериш билан боғлиқ айрим турдаги божхона йиғимлари бекор қилинади ва улар халқаро стандартларга мувофиқлаштирилади;
- товарларни «божхона ҳудудида қайта ишлаш» ва «божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш» божхона режимларида расмийлаштирганлик учун божхона йиғими ставкалари пасайтирилади;
- божхона назорати остида ташилаётган товарларни етказиб бериш муддатига риоя қилмаслик учун маъмурий жавобгарлик ўрнига молиявий чора сифатида божхона йиғими жорий этилади.
Ушбу қарор 2021 йил 1 январдан кучга киради.
Изоҳ (0)