Қорақалпоғистонда 2 та янги ҳоким лавозимга тайинланди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Қайд этилишича, Утамбетов Узақберген Қораўзак туманига ҳоким этиб тайинланди. Утамбетов аввал Қорақалпоғистон ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритиб келган.

Утамбетов Узақберген

Фото: ЎзА

Чимбой туманига эса Тажетдинов Айбек ҳоким этиб тайинланди. У бунгача Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Тажетдинов Айбек

Фото: ЎзА

Нукус шаҳри ва Қораўзак, Чимбой туманларининг аввалги ҳокимларининг қайси ишга жойлашгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Аввалроқ Нукус шаҳрига янги ҳоким, Бухоро вилоятига ҳокими вазифасини бажарувчи ва Денов туманига янги ҳоким тайинлангани ҳақида хабар берилганди.