• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Лувр музейида ўз хонаси ва почта қутиси бор санъат асари. 3 ноябрь – «Мона Лиза» афсонасининг бошланиши

    1507 йил 3 ноябрь куни Лиза Чералдини Леонардо да Винчига портрет буюртма қилган эди. Шу тариқа бугун бутун дунё санъат ихлосмандлари учун севимли бўлган машҳур санъат асари «Мона Лиза» яратилди. «Дарё» сана муносабати билан «Мона Лиза»нинг яратилиш тарихи ва у ҳақдаги қизиқарли маълумотлар билан таништиради.  

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ҳар бир сайёҳ Париж шаҳрига ташриф буюрар экан, Лувр музейига боришни ва италиялик рассом Леонардо да Винчининг «Мона Лиза» картинасини кўришни ният қилади. Дунёнинг энг машҳур сурати «Мона Лиза» – италян мусаввири Леонардо да Винчи томонидан, тахминан, 1503 йилда чизилган. Сурат Уйғониш давридан бугунги кунгача санъат намуналари ичида энг машҳурларидан бири ҳисобланади.

    Бутун дунёга машҳур «Мона Лиза» картинаси беш асрдан кўпроқ вақтдан бери ўз яратилиш тарихини сир сақлаб келмоқда. Рассом уни полотно устида, ҳатто сафар-саёҳатлари пайтида ҳам ундан ажралмаган ҳолда 15 йил ишлаган дейилади манбаларда. Қизиғи шундаки, ҳозиргача бутун дунё олимлари «Жоконда» (картинанинг иккинчи номи) табассуми ортида нима яширинганини билиш устида бош қотиради. Кўплаб фаразлар илгари сурилган бўлса ҳам улардан ҳеч бири нима учун «Мона Лиза» картинаси 500 йилдан сўнг ҳам ўз сирларини очишни истамаётганини тушунтириб беролмайди.

    Машҳур Леонардо да Винчи ҳақида

    Леонардо да Винчи (1452–1519) сирли мусаввир, олим. «Мона Лиза» жумбоғи ортидан мусаввир шахсига бўлган қизиқиш йилдан йилга ошиб бораверади. Асарда, аслида, ким тасвирлангани ҳақидаги тахминлар кўп, аммо булар картинанинг яратилиш тарихига оид сирни ошкор қилолмайди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Рассом атрофидаги реалликни, ҳақиқий ҳолатни кузатишни хуш кўрарди. У диққатга сазовор нима кўрса, белгилаб борадиган ён дафтаридан сира айрилмасди. Яхши тараққий этган ички кузатувчанлик, илмнинг турли-туман соҳаларидаги чуқур билими туфайли Леонардо шундай хулосага келади: бир бутун бўлиб кўринаётган ҳар бир нарса-буюм, аслида, қисмлардан, парчалардан иборатдир, бу парчалар эса мутаносиблик, деб аталадиган маълум қонун асосида бир бутунга айланади.

    Леонардо да Винчи ўз изланишларида Қадимги Миср, Юнонистонда маълум бўлган ва санъатнинг турфа асарларида кенг қўлланган «Олтин кесим ёки илоҳий нисбат»га жуда яқинлашиб қолганди.

    «Жоконда»нинг сири нимада?

    Леонардо да Винчи нафақат мусаввир, балки математик ҳам эди. Бутун умри давомида у санъатни рақамлар билан боғлашга уринди. Ўз асарларида Фибоначчининг рақамлар тадрижийлиги деб номланган белгилардан фойдаланди. «Мона Лиза» – Леонардонинг мусаввир сифатидаги энг юксак ютуғи, унинг карьерасида ўзига хос чўққи. «Мона» номи – «Мадонна» сўзининг қисқартмаси, «мй ладй», яъни «хоним афандим» маъносини англатади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Картинанинг яна бир номи – «Жоконда» эса полотно қаҳрамонининг эри — Францессо Гиосондо деган бой ипак савдогари фамилиясидан олинган, бу расмий маълумот бўлса-да, бироқ ҳеч қандай исботга эга эмас. Айрим тадқиқотчилар картинада бегуноҳ аёл қиёфасида тасвирланган Леонардонинг ўзини кўради. Бу сирли табассумли аёл ким бўлмасин, айни вақтда унинг шахсияти эмас, балки картинанинг яратилиш техникаси муҳим.

    Яширин белгилар

    Айрим тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, картинадаги бўёқ қатлами тагида яна бир нечта тасвир яширинган. Эҳтимол, рассом шунчаки машқ қилгандир, аммо олимларнинг аксариятининг ишончи комилки, бу ҳаракат маълум бир мақсад билан амалга оширилган: Леонардо бўёқ тагига расмий фанга ҳали маълум бўлмаган тимсол ва белгиларни яширган деб қаралади.

    Аммо булар «Мона Лиза» портрети ўзида яширган сирнинг ҳаммаси эмас. Тадқиқотчилар унинг жумбоғини ечишга қанчалик кўп уринса, кўз ўнгиларида шунча кўп сир намоён бўла бошлайди. Тарихчилар таъкидлашадики, Леонардо да Винчи аёл ибтидосининг мафтуни, Она Маъбуда култининг тарғиботчиси эди. Балки, шунинг учун ҳам унинг «Жоконда»си шу қадар жозибали ва сирли жилмайганича, ўз яратилишининг тарихини беш асрдан бери яшириб келмоқда деб ҳисобланади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Қизиқарли фактлар:

    • Да Винчи асарини Италияда бошлаган бўлса ҳам, Францияда ниҳоясига етказган;
    • Да Винчининг шоҳ асари, кўпчилик ўйлаганидек, матога эмас, терак тахтасига чизилган;        
    • Лувр музейида 2003 йилда тўрт йиллик капитал таъмирлаш ишлари бошланган. Таъмирлаш жараёнида «Жоконда»га махсус хона ажратилган;
    • 2010 йилда Италия маданий мерос миллий қўмитаси ходимлари микроскопик текширув натижасида «Жоконда»нинг ўнг кўзида Л.V. ҳарфлари ёзилганини аниқлаган;
    • Расм Лувр музейига келган кунидан бошлаб унга севги мактублари ва гуллар кела бошлаган. Ҳатто унинг махсус почта қутиси ҳам бўлган;
    • Франция мулкчилик қонунига мувофиқ, бу санъат дурдонаси сотувга қўйилиши мумкин эмас. Лувр музейи коллекцияси сифатида «Мона Лиза» жамоатчилик мулки ҳисобланади.

    04.11.2020, 08:05   Изоҳ (0)   19513
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Таниқли актриса Гавҳар Шарипованинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчига қандай жазо тайинлангани маълум бўлди

    03.11.2020, 16:10

    «Заковат» кўрсатувида янги бошловчи иш бошлади. Абдурасул Абдуллаевга нима бўлди?

    29.10.2020, 22:59

    Ёдгор Саъдиев Ўзбек миллий академик драма театри директори этиб тайинланди

    29.10.2020, 12:11

    «Божалар» Мўмин Ориповнинг ўлимидан кейин бачканалашиб кетдими? Жавлон Шодмонов бу борада фикрини билдирди (видео)

    25.10.2020, 15:49

    Жавлон Шодмонов илк марта Мўмин Ориповнинг ўлимига сабаб бўлган автоҳалокат тафсилотларини очиқлади (видео)

    24.10.2020, 20:36

    Бэнксининг картинаси ўн дақиқадан камроқ вақт ичида қарийб 10 млн долларга сотилди

    22.10.2020, 11:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.