• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Таниқли актриса Гавҳар Шарипованинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчига қандай жазо тайинлангани маълум бўлди

    Ўзбек киносининг таниқли вакили, «Алданган аёл», «Опа-сингиллар» каби ўнлаб фильм ва сериалларда турли даражадаги ролларни ижро этган актриса Гавҳар Шарипова 2019 йилнинг 18 ноябридан 19 ноябрига ўтар кечаси вафот этгани хабар қилинган эди. Шов-шувларга сабаб бўлган ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати расмий муносабат билдириб, актриса юриб кетаётган автобусдан тушишга ҳаракат қилгани ва кўнгилсиз ҳодиса сабаб воқеа жойида вафот этганини маълум қилганди. Кейинроқ Гавҳар Шариповага юк машинаси ҳайдовчиси шилқимлик қилгани, шундан сўнг актриса юриб кетаётган машинадан ўзини ташлаб вафот этгани, Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Ш.Ф.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилгани ҳақида хабар берилган эди.

    Фото: Kino-teatr.ru

    Фото: Kino-teatr.ru

    Гавҳар Шарипованинг вафотига сабаб бўлган ЙТҲнинг юз берганига салкам бир йил тўлган бўлса-да, аммо ўтган вақт ичида тергов ишининг якуни ва ким айбдор, деб топилгани тўғрисида ОАВда бирор гап-сўз тарқалмади. Оммани ҳамон қизиқтириб келаётган суд жараёни ва ким айбдор деб топилгани-ю ким(лар)га қандай жазо тайинланганини билиш мақсадида «Дарё» мухбири Миролим Исажонов Жиноят ишлари бўйича Ғузор тумани суди раиси Нурбек Абдуллаев билан боғланди. Абдуллаев мазкур ҳодиса бўйича ўтказилган суд жараёнига тааллуқли суд ҳукмини «Дарё»га тақдим этди.

    Суд қарорида ёзилишича, суд 2020 йилнинг 12 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Ғузор туман суди биносида очиқ мажлис кўринишида бўлиб ўтган.

    Унда қайд этилишича, 30 яшар судланувчи Ф.Ш. 2019 йилнинг 18 ноябрь куни соат 02:20 ларда Isuzu русумли юк автомашинасини А-378 Самарқанд-Ғузор автомобиль йўли бўйлаб бошқариб кетаётиб, Ғузор туманидаги «Карвонсарой» чойхонаси рўпарасида тўхтайди. У автоуловга фуқаро Гавҳар Шариповани йўловчи сифатида миндириб олади. Ф.Ш. Ғузор тумани Ярғунчи қишлоғига яқинлашганида Гавҳар Шарипованинг елка ва қўлларидан ушлаб, тегажоғлик қилади. Шу пайт актриса автомашина эшигини очиб, унга ўзини ташлаб юборишини айтиб, огоҳлантиради. Аммо Ф.Ш. Гавҳар Шариповани эшикни очиқ ҳолатда ушлаб кетаётганлигини кўриб, унинг автомашинадан ўзини ташлаб юбориши ва бунинг натижасида оғир оқибатлар келиб чиқиши мумкинлигига кўзи етса-да, бироқ бепарволиги туфайли бунинг олдини олмасдан, автомашинани тўхтатиш чораларини кўрмайди. Ф.Ш. автомашинани ўз-ўзига ишониш билан бошқариши натижасида Гавҳар Шарипова юк машинасидан тушиб кетади ва воқеа жойида вафот этади.

    Мавзуга доир: «Гавҳар Шарипова руҳан носоғлом эди». Ўзбекистон маданият вазири ЙТҲда ҳалок бўлган актриса ҳақида гапирди

    Судланувчи Ф.Ш. суд жараёнида айбига қисман иқрорлик билдирган. Унинг ҳикоя қилишича, у 2019 йил 18- ноябрь куни соат 21:00 ларда бошқарувидаги Isuzu автомашинага Сурхондарё вилояти Ангор туманидан турли кўкатларни ортиб, Тошкент вилояти Янгийўл туманига бориш учун йўлга чиқади. Соат 02:15 ларда Ғузор тумани Қўштепа қишлоғидан ўтиб, Ярғунчи қишлоғи томон ҳаракатланиб бораётганида, йўлнинг четида турган 35-40 ёшлар атрофидаги сариқ сочли аёл қўлини кўтариб, «олиб кетинг» ишорасини қилади. Ф.Ш. эса ўша вақтда бошқарувидаги автомашина тезлиги соатига 70-80 километр бўлганлиги боис аёл турган жойдан тахминан 70-80 метр ўтиб тўхтайди. У йўловчи аёлни миндириш ниятида автоуловни соатига чамаси 5 км/соат тезликда ортга ҳайдайди. Тахминан 20 метрча юрганидан сўнг автомашина орқа томонидан «тақ» этган овоз эшитилади. Ҳайдовчи автомашинани дарҳол тўхтатиб, пастга тушгач, йўловчи аёл автомашинанинг орқа ўнг ғилдирагининг ташқи томонида ерда жонсиз ҳолатда ётганлигини кўради. Уни ўзига келтириш учун юзига 2-3 марта уради. Аммо ўзига келмагач, унинг елкасидан кўтариб, йўлнинг четига олиб чиқади ва 103 га қўнғироқ қилади. Орадан 15-20 дақиқа ўтиб, Ярғунчи ҚВП тиббиёт ходимлари келади ва шифокорлар жароҳатланган аёлни кўздан кечиришади.

    Мавзуга доир: «Сизни ҳам она туғгандир, синглингиз бордир». Гавҳар Шарипованинг опаси актрисанинг жасади расмларини тарқатганларни қоралади (видео)

    Ф.Ш. судда Гавҳар Шариповани автомашинага миндиргани, унга тегажоғлик қилгани ва оқибатда у автомашинадан ўзини ташлаб юборганлиги тўғрисидаги терговдаги илк кўрсатмасини тасдиқламаслигини билдирган. У ўша вақтда шошиб қолгани ва ИИБ ходимлари ушбу жиноятда уни шубҳа остига олишганлиги учун шу мазмунда кўрсатма беришга мажбур бўлганини айтган. Судланувчи марҳумани аслида автомашинанинг орқа томони билан уриб юборгани, ўша вақтда автомашинада ва атрофда ҳеч ким бўлмагани, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, Гавҳар Шарипованинг оила аъзоларидан кечирим сўраб, эҳтиётсизлиги туфайли бахтсиз ҳодиса рўй берганлиги, марҳумани аввалдан танимаслиги, у билан суҳбатлашмагани, тегажоғлик қилмаганини айтиб, суддан енгиллик беришни сўраган.

    Мавзуга доир: Марҳум актриса Гавҳар Шарипованинг онаси: Гавҳар Навоийнинг ҳавоси мени бўғади, менга ҳаво етишмайди дерди (видео)

    Гарчи Ф.Ш. судда терговдаги кўрсатмаларини тасдиқламаслиги ҳақида гапирган бўлса-да, унинг бу важи қуйидаги асосларга кўра рад қилинган:- Гавҳар Шарипова Isuzu автомашинадан тушиб кетган ва олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Бу ҳолат марҳуманинг танасида кўплаб шикастлар мавжудлиги ҳақидаги экспертиза хулосаси билан тўлиқ исботини топган.- Ф.Ш. тергов жараёнида ушбу ҳодиса қандай юз берганлигини батафсил тушунтириб, ҳаққоний ва ишончли кўрсатма берган. Шу боис суд Ф.Ш.нинг суддаги кўрсатмаларини жавобгарликни енгиллаштириш мақсадида айтилган важ, дея баҳолаган ва ҳақиқатга мос келмайди, деб ҳисоблаган.

    Суд Ф.Ш.ни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) билан айблаган. Шунингдек, судланувчига Жиноят кодексининг 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддаларига асосан, аввалги ҳукми юзасидан ўталмай қолган жазо муддати қисман қўшилиб, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан 2 йил-у 6 ойга ҳамда 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Асосий жазо муддати 2019 йил 19 ноябрдан бошлаб ҳисобланиши белгиланган.

    Маълумот учун: Ф.Ш. 1990 йилда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида туғилган. Унга нисбатан жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти Нуробод туман судининг 2019 йил 25 ноябрдаги ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми ва 45-моддасига асосан транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан 2 йилга маҳрум қилиш ҳамда иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

    Мавзуга доир:

    • «У янги ҳаёт бошлаш учун Россияга бориб келганди». Актриса Гавҳар Шарипова — ҳамкасблари ва дўстлари хотирасида
    • Гавҳар Шарипова Москвадан қайтгач бир муддат дугонаси Феруза Собитованинг уйида яшаган
    • Актриса Феруза Собитова нима сабабдан Гавҳар Шариповани уйидан чиқариб юборганини сўзлаб берди (видео)

    03.11.2020, 16:10   Изоҳ (0)   159012
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Заковат» кўрсатувида янги бошловчи иш бошлади. Абдурасул Абдуллаевга нима бўлди?

    29.10.2020, 22:59

    Ёдгор Саъдиев Ўзбек миллий академик драма театри директори этиб тайинланди

    29.10.2020, 12:11

    «Божалар» Мўмин Ориповнинг ўлимидан кейин бачканалашиб кетдими? Жавлон Шодмонов бу борада фикрини билдирди (видео)

    25.10.2020, 15:49

    Жавлон Шодмонов илк марта Мўмин Ориповнинг ўлимига сабаб бўлган автоҳалокат тафсилотларини очиқлади (видео)

    24.10.2020, 20:36

    Бэнксининг картинаси ўн дақиқадан камроқ вақт ичида қарийб 10 млн долларга сотилди

    22.10.2020, 11:21

    Перуда ёши икки минг йилдан ошадиган улкан мушук тасвири топилди

    19.10.2020, 16:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.