• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Инфаркт, хотира йўқолиши, заҳарланиш. Оғир касалликларни бошдан кечирган ўзбекистонлик машҳурлар (фото)

    Журналист Наргиза Муродова оғир касалликларни бошдан кечирган ўзбекистонлик машҳурлар билан суҳбат уюштирди.

     «Алвидо, инфаркт»

    Фото: Муқаддас Холиқованинг шахсий архивидан

    Фото: Муқаддас Холиқованинг шахсий архивидан

    Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова 2013 йилда инфаркт хасталигига чалинган. Бир неча ойлик даволанишлардан сўнг у оёққа турган. Аммо ҳамон юқори қон босими ва юрак санчишлари уни қийнайди.

    «Бунга эътибор бермайман, - дейди актриса кулиб. – Касаллик ҳақида ўйлашнинг ўзи ярим хасталик. Шу боис ҳаётдан завқ олиб, оилам ва мухлисларим учун ҳамиша гўзал кўринишга ҳаракат қиламан».

    Мавзуга доир: Актриса Муқаддас Холиқова ва унинг оила аъзоларида коронавирус аниқланди

    «Хотира йўқолишининг азоби»

    Фото: Валижон Шамсиевнинг шахсий архивидан

    Фото: Валижон Шамсиевнинг шахсий архивидан

    Қизиқчи Валижон Шамсиев хотирасини бир неча кун йўқотгани ва кома ҳолатига тушганидан хабарингиз борми? Валижон Шамсиев «Ўғлон» фильмининг суратга олиш жараёнида бир неча метр баландликдан сакраётганда боши билан ерга тушган. Бу ижодкорга жуда қимматга тушиб, аввал Бухорода, ундан сўнг Тошкентда даволанган.

    «Кўзимни очиб ким эканлигимни эслолмаганман, уч ойда секин-аста хотирам тикланган», - дейди Валижон Шамсиев.

    «Тос суяги синиши»

    Фото: Аҳрор Усмоновнинг шахсий архивидан

    Фото: Аҳрор Усмоновнинг шахсий архивидан

    Хушовоз хонанда Аҳрор Усмонов 2016 йилнинг 22 июнь куни яқинлари билан тоғга қадам олиш учун чиқиб кетаётганда мудҳиш аварияга учраган. Машинадагиларнинг бари жиддий жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган. Шифокорлар хонандага тос суягининг синиши ташхисини қўйишган.

    «Авариядан сўнг уч ой каравотдан қўзғалишларига йўл қўймаганмиз. Чунки тос суяги инсон гавдасини тик тутишда муҳим аҳамиятга эга. Жароҳатнинг нотўғри битиши ҳам оғир оқибатларга олиб келади», - дейди хонанданинг турмуш ўртоғи Гулбаҳор Усмонова. – Уч ойдан сўнг оёққа туриб, юра бошлаган. Аммо бир йилга қадар эркин ҳаракатланишлари қийин кечганди.

    «Ичак чириши»

    Фото: Азиз Бекмуродовнинг шахсий архивидан

    Фото: Азиз Бекмуродовнинг шахсий архивидан

    «Киприклари узун қиз» дея катта саҳнага чиққан Азизбек Бекмуродов ҳам оғир дардни бошдан кечирган. 2016 йили тўсатдан тоби қочган хонандада ингичка ичак билан боғлиқ жиддий хасталик аниқланган.

    «Ингичка ичагимнинг 2 метри чириш жараёнида экан, - дейди хонанда Азизбек Бекмуродов. – Томоғимдан овқат ҳам ўтмай қолди, ойлаб тўшакка михланганимни-ку тасвирлаб беролмайман».

    Хонанда иккита жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказган. Аммо жароҳат ичак билан боғлиқ бўлгани учун шифокорлар бир муддат қўшиқ куйламасликни тавсия қилишган.

    «Қандли диабет»

    Фото: Тоҳир Маҳкамовнинг шахсий архивидан

    Фото: Тоҳир Маҳкамовнинг шахсий архивидан

    Хушовоз хонанда Тоҳир Маҳкамов туғма қандли диабет хасталиги билан курашади. Хасталик бир неча йил аввал оёқларига ҳам ўз таъсирини ўтказганди.

    «Дадам мунтазам дори ичиб, овқатланиш рационига амал қилади, - дейди хонанданинг ўғли Иброҳимжон. – Касаллигидан нолимаслиги кўпчиликни ҳайрон қолдиради».

    «Заҳарланиш»

    Фото: Ойпопук Эшонхонованинг шахсий архивидан

    Фото: Ойпопук Эшонхонованинг шахсий архивидан

    Хонанда Ойхон Эшонхонова ҳам оғир хасталикни бошдан ўтказган. У овқатдан заҳарланиш оқибатида узоқ вақт танасидаги токсинлар билан «курашган». Ҳатто бир неча бор мураккаб жарроҳлик амалиётини ҳам бошдан кечирган.

    «Иммунитетим ниҳоятда паст. Шу боис фарзандларим соғлиғимга жиддий эътибор беришади. Кундалик овқатланиш рационим ҳам ҳамиша эътиборда, - дейди хонанда. – Спорт билан мунтазам шуғулланаман ва табиий усулларда иммунитетимни кўтаришга ҳаракат қиламан. Чунки дори-дармондан чарчаганман».

    Мавзуга доир: 

    • Саратон, диабет, ревматизм. Оғир касалликлар билан курашиб яшаётган Голливуд юлдузлари
    • Болливуднинг энг мустаҳкам ва намунали оилалари (фото)
    • Саратон, қандли диабет, невралгия: Ўғир касалликлар билан курашаётган Болливуд юлдузлари (фото)
    • Оғир операцияларни бошдан кечирган жаҳон юлдузлари (фото)

    30.10.2020, 15:33   Изоҳ (0)   94966
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Раҳматилла Мирзаевнинг рафиқаси Аъло Раҳимова турмуш ўртоғининг қотиллари, ижодидаги танаффус ҳамда тушкунликдан қандай чиққани ҳақида сўзлаб берди

    29.10.2020, 13:21

    Instagram: Президентни тарбиялаётган Зарина Низомиддинова, Жаҳонгир Отажонов — жокер, Шаҳло эркакка айланди

    28.10.2020, 22:45

    Ортиқча вазни билан бирга ҳуснини ҳам йўқотган машҳур аёллар (фото)

    28.10.2020, 19:48

    Голливуд юлдузлари аэропортларда ўзини қандай тутади? Собиқ аэропорт ходими уларнинг хушмуомалалик даражаси рейтингини тузди

    28.10.2020, 16:47

    Улама киприклар нигоҳларни қандай ўзгартириши машҳур аёллар мисолида (фото)

    28.10.2020, 15:22

    Марҳум санъаткорларнинг фарзандлари: Ким нима билан шуғулланади?

    27.10.2020, 12:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ўзбекистонда бизнес муҳити сезиларли даражада яхшиланмоқда” — Акмал Примкулов

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:00

    Зеленский Россия билан бўлган можаролар фонида Алиев билан суҳбатлашди 

    Дунё | 1 июл, 20:55

    Калифорнияликларнинг 44 фоизи штатнинг АҚШдан ажралишини хоҳлаши маълум қилинди

    Дунё | 1 июл, 20:44

    Расман: Кепа Аррисабалага “Арсенал” билан шартнома имзолади

    Спорт | 1 июл, 20:34

    Тошкентда KIA ва BMW иштирокида пойга уюштирган блогерларга чора кўрилди (видео)

    Ўзбекистон | 1 июл, 20:30

    Спорт бўйича нуфузли мусобақалар ғолиб ва совриндорлари олий ҳарбий таълим муассасаларига тўғридан-тўғри қабул қилинади

    Ўзбекистон | 1 июл, 20:26

    Ўзбекистонда ногиронлик пенсиясини проактив шаклда тайинлаш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 1 июл, 20:20

    АҚШнинг глобал зарба берувчи қуроли — Б-2 Spirit самолёти ҳақида

    Дунё | 1 июл, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.