Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШда ўтган бир ҳафта ичида 500 мингдан ортиқ одамда коронавирус инфекцияси тасдиқланди, деб хабар беради The New York Times. Таъкидланишича, бу пандемия бошланганидан буён бир ҳафта ичида кузатилган максимал кўрсаткич ҳисобланади.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

АҚШ Касалликлар назорати ва профилактикаси марказининг сайтида эса ўтган етти кун ичида 492 минг америкаликда COVID-19 аниқлангани ёзилган.

Reuters маълумотларига кўра, инфекциядан энг кўп Ўрта Ғарб минтақаси, хусусан, бир ҳафтада 31 минг кишида коронавирус аниқланган Иллинойс ва Пенсилвания штатлари жабр кўрган.

Вирус асоратлари оқибатида юзага келган касалликлар оқибатида бир ҳафта ичида бутун мамлакат бўйлаб 5,6 мингдан ортиқ одам вафот этган, шифохонага мурожаат қилганлар сони 13 фоизга ошган.

Бундан олдинги ҳафта АҚШда 441,5 минг кишида коронавирус аниқланган эди ва бу июль охирларида рекордни янгиланганди.

Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, бутун АҚШ бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 8,778 миллион кишидан ошган, ҳозирга қадар 226,7 минг бемор COVID-19 қурбонига айланган.

Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бутун дунё бўйлаб 19 октябрдан 25 октябргача 2,8 миллион кишида COVID-19 аниқлангани, бу пандемия бошидан буён энг катта кўрсаткич эканлиги тўғрисида хабар берганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Дунё
«Сирли одам» — Мурали Лал Жаланнинг Minerva City бўйича интервьюси баҳсларга сабаб бўлмоқда. Лал Жалан аслида ким?
Спорт
Бобур Абдухолиқов Беларусда мавсумнинг энг яхши тўпурари ва энг яхши футболчиси совринига эга чиқди