Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Беларусь президенти Александр Лукашенконинг маълум қилишича, мамлакатдаги намойишлар ташкилотчилари «рангли инқилоблар қўлланмаси бўйича» етти-саккиз босқичдан ўтган. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Фото: EPA

Фото: EPA

Лукашенконинг сўзларига кўра, намойишчилари радикаллашган ҳамда ҳукуматга қарши «ахборот уруши эмас, балки террористик уруш бошлаган».

«Кейинги босқич — радикаллашиш. У юз бермоқда. Бизга қарши ахборот уруши эмас, балки алоҳида йўналишларда террористик ҳужум бошланган. Биз бунинг олдини олишимиз керак», — дея маълум қилган Беларусь етакчиси.

«Польша ва Литвадан амалга оширилган ультиматум ва иш ташлаш ҳақидаги чақирувлар муносабати билан ҳеч кимни, на ишчиларни, на талабаларни, на шифокорларни, на ўқитувчиларни, на давлат хизматчиларини оғдириш керак эмас. Ҳозир шундай пайтки, ҳар ким ҳаётида ўзи кетадиган йўлни ўзи танлаши керак», — дея таъкидлаган Лукашенко.

«Улар қаерда яшашни, қандай яшашни ўзлари аниқлаб олсин», — дея қўшимча қилган Лукашенко.

Беларусь ҳукуматига ультиматум мухолифат етакчиси Светлана Тихановская томонидан эълон қилинган. Ультиматумга кўра, агар 16 октябргача мухолифатнинг барча талаблари бажарилмаса, Тихановская умуммиллий иш ташлашга чақиришини маълум қилган. Намойишчилар Лукашенконинг истеъфосини, янги президентлик сайлови ўтказилишини ва сиёсий маҳкумлар озод этилишини талаб қилмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Алла Пугачёва, Елена Зеленская ва эронлик намойишчилар BBC’нинг энг нуфузли аёллар рўйхатига кирди
Маҳаллий
Ўзбекистонда бензин нархларини сунъий оширган АЁҚШларга тегишли чора кўрилиши маълум қилинди
Дунё
Арманистонда 25 минг инсон умрига зомин бўлган зилзила, Япониянинг Перл-Ҳарборга ҳужуми ва Жанубий Корея қамоқхонасида 40 йил ўтирган КХДР фуқароси. Кун хронология...