Ўзбекистонда 2020 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Пенсия жамғармаси ҳисобида турувчи пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 3 785 520 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига таяниб, «Kun.uz» маълум қилди.

Фото: «Дарё»

Ҳудудлар бўйича ҳисобланганда, уларнинг энг кўпи – 13,1 фоизи Тошкент шаҳрига, 12,4 фоизи Навоий вилоятига тўғри келади. Бу кўрсаткич Тошкент, Бухоро, Фарғона, Сирдарё, Андижон, Хоразм вилоятларида 11 фоиз ва ундан кўпроқни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларда эса 9 фоиздан 10 фоизгача бўлган қийматни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда пенсияларнинг ўртача миқдори 817 минг 457 сўмни, нафақаларнинг ўртача миқдори 463 минг 121 сўмни ташкил этмоқда.

Маълумот учун, 1991 йил 1 январдаги маълумотда 2 миллион 158 минг 995 нафар пенсия ва нафақа олувчи қайд этилган.

Аввалроқ Ўзбекистондаги 100 ёшдан ошган пенсия ва нафақа олувчилар сони маълум қилингани ҳақида хабар берилганди.