2020 йил январь—сентябрь ойларида Ўзбекистон 5,8 миллиард долларлик олтин экспорт қилди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотларида келтирилган.

Фото: Bloomberg

Маълумотларига кўра, 2019 йил январь—сентябрь ойларига нисбатан ўсиш 45,7 фоизни ташкил этган. 2020 йил январь—сентябрь ойларида Ўзбекистон экспорт таркибида олтиннинг улуши 46,5 фоизга тенг бўлди.

Аввалроқ Ўзбекистон 2020 йилнинг июль ойида олтин сотиш бўйича дунёда мутлақ етакчи бўлгани, мамлакат 11,6 тонна олтин сотгани тўғрисида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойи бошларида Ўзбекистон олтин-валюта захиралари май ойидан буён биринчи бор қисқарди. Мамлакатнинг расмий захира активлари 1 сентябрь ҳолатига кўра, 34,6 миллиард долларни, халқаро захиралар — 33,8 миллиард долларни ташкил этди. Ўзбекистон ўз олтинларини фаол сотгани пандемия даврига тўғри келди. Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори Отабек Назиров олтин-валюта захирасини сотиб, маблағларни мамлакат иқтисодиётини қутқаришга ва ишсизлар сони ортишининг олдини олишга йўналтириш мумкинлигини айтганди.