Европа Чемпионлар Лигасининг 1-тур учрашувлари ортда қолди. УЕФА тур якунлари бўйича ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарларни эълон қилди.

Фото: УЕФА

Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг футболчиси номига даъвогарлар:

  • Альваро Мората («Ювентус») — «Динамо Киев»га қарши ўйинда (2:0) иккита гол;
  • Анхелинё («Лейпциг») — «Истанбул Башакшеҳир»га қарши ўйинда (2:0) иккита гол ва 73% узатма аниқлиги;
  • Тете («Шахтёр») — «Реал»га қарши ўйинда (3:2) гол ва иккита голли узатма;
  • Кингсли Коман («Бавария») — «Атлетико»га қарши ўйинда (4:0) иккита гол ва битта голли узатма.

Айни дамда УЕФА расмий сайтида сўровнома давом этмоқда. Унинг натижалари 23 октябрь, жума куни эълон қилинади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!