• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Бош оғриғини дорисиз қолдиришнинг самарали усуллари

    Турмуш тарзи, кундалик муаммолар, ишдаги асабийлашиш, жамият ва атрофдагилардан кўнгил тўлмаслиги бош оғриғини келтириб чиқариши, шунингдек, ушбу ёқимсиз оғриққа бошқа касалликлар, кофеин миқдорининг ошириб юбориш ва уйқусизлик ҳам сабаб бўлиши мумкин. Келиб чиқиш сабаби қандай бўлишидан қатъи назар, оғриқ саломатликда муаммо борлиги ёки ташқи таъсирдаги нимадир организмга ёқмаётганидан далолат беради. Бундай ҳолда шифокор кўригига ёзилиш ва гап нимада эканлигини билиб шунга асосан даво чораларини кўриш керак. Лекин айрим вақтларда мутахассисга етиб боришга вақт ёки илож бўлмаслиги эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Бундай вазиятда нима қилиш кераклигига жавоб бериб ўтамиз.

    Фото: Norton Healthcаre

    Фото: Norton Healthcаre

    Тинчланинг ва дам олинг

    Баъзида бош оғриғига шунчаки жим ҳолатда ётиш ҳам яхши самара беради, чунки кўпинча зўриқиш ва асабийлашиш оғриқ келтириб чиқариши мумкин. Кўпроқ дам олинг, тоза ҳавода сайр қилинг. Сув муолажалари ҳам яхши таъсир кўрсатиши мумкин. Эфир, ялпиз ёғи ёки наъматак қўшиб ванна қабул қилиш ҳам яхши натижа беради. Шунингдек, контраст душ ҳам ёрдам бера олиши мумкин.

    Агар қон босимини тушириш ва қон айланишини яхшилаш керак бўлса, оёққа хантал қўйиш мумкин. Баъзи шифокорлар эса бундай вазиятда совуқ компрессдан фойдаланишни тавсия қилади. Қоронғи хонада пешонага совуқ сочиқни қўйинг ва 30 дақиқа ётинг. Аммо бу муолажа ҳаммага ҳам тавсия этилавермайди, бунда шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

    Табиий маҳсулотлар

    Айрим ҳолларда бош оғриғига музлаткичда бор маҳсулотлар ҳам даво бўлиши мумкин. Нотўғри овқатланиш, йўл-йўлакай тановул қилиш ва ёғли ҳамда шўр маҳсулотлар ҳам бош оғриғини келтириб чиқариши мумкин. Кишилар ўзини қандай ҳис қилиши улар ичадиган сув миқдори қанча экани билан ҳам боғлиқ. Қанча кам суюқлик ичилса, саломатликда ҳам шунча кўп муаммо кузатилади. Гап шундаки, организмнинг сувсизланиши мияга кислороднинг яхши етиб бормаслиги ва бош оғриғига сабаб бўлади. Мигрен безовта қиладиганлар эса чой ва қаҳва ўрнига мойчечакли чой истеъмол қилиши керак. Шакар ўрнига калий ва магнийга бой экани сабаб бош мияда қон айланишини яхшилайдиган асал қўшиш тавсия қилинади.

    Карам барги ва қайнатилган картошкани бир неча дақиқага пешонага қўйиш ҳам яхши самара беради. Розмарин ва долчин ҳам аналгин ўрнини босиши мумкин. Бир стакан сувга бир чой қошиқ долчин қўшилса, 30 дақиқа туриши, розмарин қўшилганда эса 10 дақиқа кифоя қилади. Кейин аралашмани ҳар икки соатда чорак чой қошиқдан ичиб туриш керак.

    Мигрендан азият чекадиганлар рационига бош оғриғининг олдини оладиган ва юракни мустаҳкамлайдиган B2 витаминига бой маҳсулотлар — жигар гўшти, табиий йогурт, исмалоқ, бодом, помидор, тухум, пишлоқ, қўзиқорин, ясмиқ ва ловия киритиши керак. Рационга эътибор қаратиш, етарлича дам олиш ва кунни тўғри ташкил қилиш муаммога ечим бўлиши мумкин.

    Бош оғриғини дорисиз енгиллаштириш мумкинми?

    Бошнинг энса қисмида оғриқ тўхтамай давом этадиган бўлса, бунинг сабаби остеохондроз ва мушаклар зўриқиши бўлиши мумкин. Агар ҳар куни тонгда жисмоний машқлар бажарилса ва ҳеч бўлмаганда ярим йилда бир марта махсус массаж курси олиб турилса, бу муаммо бартараф бўлиши мумкин. Қаддингизни тик тутишга ҳаракат қилинг, қомат букчайганда мияга қон яхши етиб бормайди.

    Яхши самара бериши мумкин бўлган машқлар кетма-кетлигини ҳавола этамиз:

    • Чуқур нафас олинг. Кафтларингизни пешонага қўйиб, бўйнингизни таранглаштиринг. Шу ҳолатда 5 сония давомида нафасни ушлаб туриш керак. Сўнгра нафас чиқаринг ва бу ҳаракатни 5 маротаба такрорланг.
    • Ўмров суягини иягингиз билан силанг.
    • Бошни орқага, олдинга, чап ва ўнгга томон ҳаракатлантиринг.
    • Бошни айлана шаклида ҳаракатлантиринг
    • Тўғри ўтиринг ва бошингизни орқага эгинг. Кўзларни юмган ҳолда бир неча сония шундай ўтиринг.
    • Сочингизни йиғинг ва уни оғриқ ҳосил бўлгунича тортинг ва бир неча марта такрорланг. Мазкур машқ бош ва юз терисида қон айланишини яхшилайди.
    • Осмонга қараб ётинг. Оёқларингизни букинг. Нафас олганда қўлларингиз билан оёқ кафтини ушлашга ҳаракат қилинг.
    • 30 сония давомида турникда тортилинг ёки уйда туриб оёқ учи ва куракларни деворга тираш ҳам мумкин.
    • Елкаларни бўш қўйинг, нафас олганда юқорига кўтаринг ва ушбу ҳаракатни 5 марта такрорланг.
    • Бўйинни фортепиано деб тасаввур қилинг ва бармоқларингизни клавишларда мусиқа чалгандек ҳаракатлантиринг.
    • Қўлларингизни каравотга, оёқларни полга қўйиб «отжимание» қилинг.
    Ҳар қандай машғулотдан кейин бир неча қултум сув ичиш керак. Спорт кайфиятни кўтариши, тетиклаштириши ва бош оғриғини қолдиради. Оғир тренировкалар чарчоқ ва мигренни келтириб чиқариши мумкин.

    Бироқ бош оғриғидан буткул қутулиб бўлмаслигини эсда тутиш керак. Бунга турли сабаблар бўлиши мумкин. Оғриқнинг олдини олиш учун сал нарсага асабийлашишни бас қилинг. Статистик маълумотларига қараганда, мигрендан энг кўп дам олиш нималигини билмайдиган ва кўнгил ёза олмайдиган аёллар азият чекади. Шунингдек, пассив ҳаёт тарзи ҳам касаллик келтириб чиқариши мумкин.

    Мавзуга доир:

    • Бош оғриғини дорисиз ҳам қолдириш хусусиятига эга бўлган маҳсулотлар
    • Дорилар ўрнига: Оддий чой ёрдам бера оладиган 10 та ҳолат
    • Тана ҳароратини уй шароитида қандай қилиб тез тушириш мумкин?

    19.10.2020, 16:46   Изоҳ (0)   88312
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мазали ва фойдали: косметик воситалар ўрнини босиши мумкин бўлган табиий маҳсулотлар

    19.10.2020, 15:59

    Қандли диабет, артрит ва волчанка. Терида акс этадиган 8 касаллик

    19.10.2020, 13:47

    Юз ва танадаги шишларни бартараф этадиган 9 маҳсулот

    18.10.2020, 21:50

    Олимлар болаларнинг лой ўйнаши саломатлик учун фойдали эканлигини исботлади

    17.10.2020, 20:37

    Кўкрак бези саратонидан ҳимоя қилувчи 6 маҳсулот

    16.10.2020, 18:46

    Шамоллашни даволашда ҳамма йўл қўядиган хатолар

    16.10.2020, 13:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.