15 октябрь куни жаҳон ва ўзбек санъати юлдузларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Йигитали Мамажонов ва Муқаддас Саъдуллаева янги оилавий фотосессияни мухлислар эътиборига ҳавола этди.

Феруза Жуманиёзова таниқли санъаткор Умаржон Маҳкамбоевнинг хонадонидаги тўйда хизматда бўлди.

«Кўзлар алдамайди», демоқда хонанда Озода Нурсаидова.

Шаҳзода Матчонова икки дўст ҳақидаги ибратли ҳикоя билан бўлишди.

Зарина Низомиддинова ўзини Одри Тоту образида синаб кўрди.

Дилсўз қўшиқ айтишга қизиқадиган уч ёшли қизи ижроси акс этган видео билан бўлишди.

Манзура тожик тилида куйланган қўшиғини тақдим этди.

Ҳинд актрисаси Карина Капур Амир Хон билан рол ижро этган Lal Singh фильми суратга олиш жараёни якунланганини маълум қилди ҳамда ижодий жамоага миннатдорчилик билдирди.

Мавлуда Асалхўжаева 15 октябрь куни 57 ёшни қарши олди. Хонанданинг ҳамкасблари ва мухлислари уни таваллуд айёми билан муборакбод этмоқда.

Туркияга келин бўлган актриса Наргиза Салмонова мамлакатдаги яна бир диққатга сазовор маскан ҳақида фолловерларига сўзлаб берди.

Шаҳзод Султонов ва Дурдона Қурбонова ҳамкорликдаги ижод намунасида машҳур ҳинд фильми — «Ўғирланмаган келин»даги эпизодни такрорлади.