Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Жанубий Америка минтақасида футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон Чемпионати саралашининг 2-туридан ўрин олган учрашувлар 14 октябрь, чоршанба куни бўлиб ўтди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Бразилия терма жамоаси сафарда Перу билан ўйнади. Аввалига перуликлар Андре Каррильонинг голидан кейин олдинга ўтиб олди. 28-дақиқада Неймар пенальтини аниқ амалга оширган ҳолда мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлим дебютида Ренато Тапия мезбонларнинг иккинчи голини урди. 64-дақиқада Ришарлисон ҳисобни тенглаштиришга эришди. Ўйин якунланиши арафасида Неймар иккита гол урган ҳолда жамоасининг ғалабасини таъминлади.

Аргентина терма жамоаси Боливия майдонига сафар қилди. Дастлаб майдон эгалари Марсело Моренонинг голи эвазига олдинга ўтиб олди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Лаутаро Мартинес ҳисобни тенглаштирган бўлса, 79-дақиқада Хоакинг Корреа аргентиналикларга ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.

Уругвай терма жамоаси Эквадор майдонида меҳмон бўлди. Меҳмонлар Эквадорнинг тўртта голига Луис Суареснинг сўнгги дақиқаларда қайд этган дубли билан жавоб қайтарди.

Яна бир учрашув Чили ва Колумбия терма жамоалари ўртасида кечди. 7-дақиқада Жефферсон Лерма ҳисобни очди. Бунга чилиликлар биринчи бўлимда Артуро Видаль ва Алексис Санчеснинг голи билан жавоб қайтарди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган бир вақтда Радамель Фалькао ҳисобнинг тенглаштиришга эришди.

ЖЧ—2022 саралаши, КОНМЕБОЛ

2-тур баҳслари

14 октябрь, чоршанба

Перу — Бразилия 2:4

Голлар: 1:0 – 6 Каррильо, 1:1 – 28, пенальти Неймар, 2:1 – 59 Тапия, 2:2 – 64 Ришарлисон, 2:3 – 83, пенальти Неймар, 2:4 – 90+4 Неймар.

Перу: Галесе, Абрам, Самбрано, Трауко, Адвинкула, Гонсалес (Араухо, 90), Тапия (Куэва, 90), Йотунь, Акино, Каррильо, Фарфан.

Бразилия: Уэвертон, Маркиньос (Родриго Кайо, 12), Лоди (Теллес, 69), Данило, Тиаго Сильва, Каземиро, Дуглас Луис, Коутиньо (Эвертон, 69), Неймар, Ришарлисон, Фирмино (Эвертон Рибейро, 69).

Огоҳлантиришлар: Тапия (37), Гонсалес (54).

Четлатиш: Самбрано (89).

Боливия — Аргентина 1:2

Голлар: 1:0 – 24 Морено, 1:1 – 45 Мартинес, 1:2 – 79 Корреа.

Боливия: Лампе, Торрес, Сагредо, Вальверде, Карраско, Кастро (Сеспедес, 66), Чумасеро (Миранда, 66), Вайяр (Ороско, 83), Кардосо (Арабе, 87), Морено, Сауседо (Бустаманте, 46).

Аргентина: Армани, Отаменди, Монтиел, Мартинес, Тальяфико, де Пауль (Домингес, 69), Паредес (Родригес, 69), Окампос (Корреа, 59), Паласиос, Мартинес (Медина, 89), Месси.

Огоҳлантиришлар: Тальяфико (16), Вальверде (38), Карраско (60), Домингес (90), Паласиос (90), Торрес (90), Морено (90).

Эквадор — Уругвай 4:2

Голлар: 1:0 – 15 Кайседо, 2:0 – 45 Эстрада, 3:0 – 52 Эстрада, 4:0 – 75 Плата, 4:1 – 84, пенальти Суарес, 4:2 – 90+5, пенальти Суарес.

Эквадор: Домингес, Эступиньян (Паласиос, 74), Арреага, Арболеда, Пресиадо, Ибарра (Франко, 69), Груэсо, Мена, Валенсия (Плата, 69), Эстрада (Кампана, 85), Кайседо (Нобоа, 85).

Уругвай:Кампанья, Виня, Касерес, Годин, Араухо, Вальверде (Арамбарри, 89), Нандес (де ла Крус, 46), Бентанкур (Торрейра, 77), Макси Гомес (Родригес, 63), Суарес, Родригес (Нуньес, 46).

Огоҳлантиришлар: Груэсо (37), Паласиос (83).

Чили — Колумбия 2:2

Голлар: 0:1 – 7 Лерма, 1:1 – 38, пенальтиВидаль, 2:1 – 41 Санчесб 2:2 – 90+2 Фалкао.

Венесуэла — Парагвай 0:1

Гол: 0:1 – 85 Хименес.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар