«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдуда коронавирус аниқланди ва ўйинчи изоляцияга олинган.
Португалиялик форвард Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасида «Барселона»га қарши кечадиган ўйинда иштирок эта олмаслиги мумкин.
УЕФА регламентига кўра, ўйинчи учрашувдан етти кун аввал COVID-19 тестидан ўтиши керак.
«Барселона»га қарши ўйин 28 октябрь куни бўлиб ўтади. Роналду 21 октябрда коронавирус тестидан ўтиши керак бўлади. Криштиану таҳлиллар вирус йўқолганини кўрсатган тақдирдагина ўйинда иштирок этиш учун рухсат олади.
Жамоалар ўртасидаги жавоб баҳси 8 декабрь куни бўлиб ўтади. Португалиялик футболчи А Серия доирасидаги «Кротоне» ва «Верона»га қарши ўйинларни, шунингдек, Чемпионлар Лигасида «Динамо Киев» билан ўйинни аниқ ўтказиб юборади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)