Америкалик яккакурашчи Тони Фергюсон Дастин Порье ва Конор Макгрегор ўртасидаги жангнинг ўтказилишига кескин эътироз билдирди.

Фото: Getty Images

Қандай савдо бўлди, бу? Сен халқаро террорчидан пора олдинг. Ажойиб иш, йигит.

Мен Америка вакилиман. Жанг ҳақидаги гапларнинг барчаси шунчаки қўрқинчли бир ўйин. Мен бунга аралашмайман. Пул олиб, бундан фахрланиш — бўлмағур нарса.

Тони Фергюсон, UFC жангчиси

Қайд этиш жоиз, Конор Макгрегор Дастин Порьенинг хайрия жамғармасига 500 минг доллар ажратишга рози бўлганди. Иккала жангчи ноябрь ёки декабрда жанг қилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Тони Фергюсон охирги жангини Жастин Гэтжига қарши ўтказиб, мағлубиятга учраганди. Ҳозирча у навбатдаги жангини қачон ва кимга қарши ўтказиши номаълум.

Аввалроқ Ҳабиб Нурмагомедовнинг менежери Али Абдулазиз унга Ислом Махачев билан жанг қилишни таклиф қилганди.