«Дарё» дунё ва ўзбек бокси ҳамда MMA юлдузларининг Instagram тармоғида обуначилари билан бўлишган энг сўнгги суратлари ва янгиликларини тақдим этади.
«Ҳеч қандай қийинчилик ва куч, бехуда кетмайди. Ҳар бир азобнинг ва қийинчиликнинг роҳати бор», — дея пост қолдирган Шаҳрам Ғиёсов
АҚШдан барчага салом йўллаган Исроил Мадримов
АҚШда 30 октябрь куни навбатдаги жангини ўтказадиган Бектемир Мелиқўзиевда ҳам ҳаммаси жойида
Машғулотларни тўхтатмаётган Муроджон Аҳмадалиев
«Ҳақиқий дўстлар шунчаки дўст эмас, гўёки фамилиялари фарқли бўлган ака-укалардир», — дея Муроджон билан суратини бўлишган Баҳодир Жалолов
Ота-бола Холдоровлар
Чемпионлар машинаси Tracker’ни юваётган чемпионлар — Бобоусмон Ботуров, Лазиз Муллажонов ва Миразизбек Мирзаҳалилов
Санжар Турсуновда ҳам ҳаммаси жойидалиги кўриниб турибди
«Биз машғулотлар орасида шундай дам оламиз. Кўриб турганингиздек, бахт учун кўп нарса керак эмас. Оллоҳ менга берган ва бугунги кунгача бериб келаётган ҳамма нарса учун шукр қиламан. Борингизни қадрланг ва яқинларингизга ғамхўрлик қилинг. Ахир улар сизнинг энг катта бахтингиздир! Кўпчилик мотивацияни қаердан оласиз деб сўрайди. Жавоб бор: менинг маликам ва ота-онам менинг энг катта мотивациям», — дея қизалоғи билан бирга суратини бўлишган Маҳмуд Муродов
«Кимга қарши эканлигинг муҳим эмас, муҳим кимлар ёнингда эканлиги» — дея пост қолдирган ўзбекистонлик UFC жангчиси Зарруҳ Адашев
Кичик Конорнинг офисдаги биринчи «иш куни»
Жастин Гэтжига қарши жангга тайёргарлик кўраётган Ҳабиб Нурмагомедов жамоаси билан бирга
Суратдан Жастин Гэтжини топа олдингизми?
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!