Фотосуратчи ва мусиқа ўқитувчиси Жеффри Ванго суратга олган оловранг олмахоннинг кичик роялни чалаётгани акс этган суратлар Facebook фойдаланувчиларини лол қолдирди.
Шотландиянинг Cаrnie Woods ўрмон-қўриқхонасида ўтказилган фотосессияда суратчи олмахоннинг эътиборини тортиш учун фундуқ ёнғоғидан фойдаланган.
Ҳайвоннинг рояль ичига солинган ёнғоқни олмоқчи бўлишга уринишлари эса кадрда худди ўрмон ўртасида роялда мусиқа чалаётгандек кўринган.
Ижтимоий тармоққа юкланган сурат бир қанча ижобий изоҳлар ёзиб қолдирилишига сабабчи бўлган.
https://www.facebook.com/media/set/?set=a.833762660755116&type=3
Изоҳ (0)