Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 21 ёшли ҳайдовчи Lacetti автомашинасида йўл четидаги дарахтга урилиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этди, деб хабар бермоқда ЙҲХББ.

Фото: ЙҲХББ

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 7 октябрь куни соат 21:00 ларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида 1999 йилда туғилган ҳайдовчи О.О. Lacetti русумли транспорт воситасида ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган.

Натижада 21 ёшли О.О. оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.

Фото: ЙҲХББ

Фото: ЙҲХББ

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Чинозда юз берган ЙТҲ оқибатида тўрт киши ҳалок бўлиб, икки киши касалхонага ётқизилгани хабар қилинганди.