Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қашқадарё вилоятининг Нишон тумани ҳокими Мухтор Ҳайитмуродов туман республикадаги 33 та «қониқарсиз» ҳудуд сафидан жой олгани учун Президент ҳамда туман аҳолисидан узр сўради ва мазкур ишда айбдор бўлган уч-тўртта ташкилот раҳбарини ишдан олишини маълум қилди. Бу ҳақда сессияда қатнашган «Дарё» мухбири хабар берди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Сессияда таъкидланишича, 2019 йил якунлари бўйича ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражасини баҳолаш рейтингида Нишон тумани 13 та кўрсаткич бўйича бошқа ҳудудлардан паст натижа кўрсатиб, «қизил» ҳудудга тушиб қолган. Баҳолашнинг асосий 21 та устувор йўналишидан 8 таси бўйича паст кўрсаткич қайд этилган.

Маълумот берилишича, туманнинг 2019 йилдаги экспорт режаси 1 миллион 454 минг доллар бўлиб, режа 1 миллион 486,8 минг доллар ёки 102 фоизга бажарилган. Белгиланган экспорт кўрсаткичи бажарилган бўлса-да, аҳоли жон бошига тўғри келган экспорт миқдори 10 долларни ташкил этган. Бу вилоятда 14-ўрин дегани.

Туманда иқтисодий фаол аҳолининг умумий сони 61 минг киши бўлса, вақтинча ишлаш учун хорижга кетганлар сони 12 минг кишини ташкил қилган. Вақтинча ишлаш учун хорижга кетган иқтисодий фаол аҳолининг умумий сонидаги улуши 20,2 фоизни ташкил этган ва вилоят бўйича энг паст кўрсаткични кўрсатган.

«Биз белгиланган ишларни виждонан бажарганмиз, аммо рақамлар статистикада қандай акс этаётгани билан қизиқмаганмиз. Бу бизнинг айбимиз, албатта. Аммо бу билан туман ‘қизил’ ҳудудга киришига статистика айбдор дейиш фикридан йироқман», — дейди туман ҳокими.

Нишон тумани ҳокими Мухтор Ҳайитмуродов туманни 2020 йил якунига қадар рейтингда «ўрта»га, 2021 йил эса «яхши»лар сафига қўшишга ваъда берди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Ҳоким журналист ва блогерлар билан суҳбатда туманнинг «қизил»га тушиб қолишида ҳиссаси бор раҳбарларни меҳнат таътилидан қайтгач, ишдан олишини айтди.

«Айбимизни тан олиб узр сўраяпмиз. Аммо жавобгарлик масаласини ҳам эсдан чиқармаслигимиз керак. Туман ҳокими сифатида сектор раҳбарлари билан бирга халқдан узр сўрадик. Аммо бу дегани мазкур ишда айбдор бўлганлар жазосиз қолади деганимас. ‘Орготдел’га топшириқ бердим, уч-тўртта ташкилот раҳбарини ишдан олади. Улар масъулиятсизлиги учун жавоб бериши керак. Қолганлар эса бундан хулоса чиқарсин», — деди ҳоким.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Бухоронинг Жондор ва Шофиркон, Наманган вилоятининг Янгиқўрғон ва Мингбулоқ, Андижон вилоятининг Балиқчи, Қашқадарё вилоятининг Касби тумани ҳокимлари ҳудуд «қизил»га тушиб қолгани учун халқдан, давлат раҳбаридан узр сўраганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Украина ташқи ишлар вазири Путиннинг “Зеленскийни ўлдирмаслик” бўйича берган ваъдасига муносабат билдирди
Спорт
А Серия. Элдор Шомуродовнинг дебют ўйинида “Специя” ўзида “Наполи”га йирик ҳисобда ютқазди
Дунё
Marsдан ҳам совуқроқ: АҚШда ҳаво ҳарорати тарихий рекордни янгилади (видео)