Профессионал бокснинг супер енгил вазн (-63,5 кг) тоифасида WBA ва IBF камарлари соҳиби Жош Тэйлор (17-0, 13 КО) Тошкент вақти билан 27 сентябрь, якшанба тонгида навбатдаги жангини ўтказди.

Фото: Twitter

Шотландиялик боксчи Англия пойтахти Лондонда ўтказилган жангнинг биринчи раундидаёқ Апинан Конгсонгни (16-1, 13 КО) нокаутга учратди.

Чемпион рақибининг тана қисмига кучли зарба йўллади, таиландлик боксчи мазкур зарбадан кейин ўнглана олмади.

Мазкур жанг видеосини бу ерда томоша қилиш мумкин → ҳавола.

Маълумот учун, ушбу вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчилар Шаҳрам Ғиёсов (10-0, 8 КО) ва Шоҳжаҳон Эргашев (18-0, 16 КО) ҳаракат қилади.

WBA рейтингида Шаҳрам 6-ўринда қайд этилган бўлса, ундан кейинги поғонада Шоҳжаҳон бормоқда. Эргашев шунингдек, IBF (6-ўрин) ва WBO (13) йўналишларида ҳам топ-15 ликдан жой олган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!