«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испания Ла Лигасининг 3-туридан ўрин олган «Вильярреал»га учрашувда (4:0) ўз номига гол ёздириб қўйди.

Фото: Twitter

Opta’нинг ёзишича, Месси Испания чемпионати тарихида кетма-кет 17 мавсумда гол урган 4-ўйинчи бўлган. Аргентиналик футболчидан ташқари, бундай натижани «Атлетик» собиқ ҳужумчиси Агустин Гаинса (19 мавсумда гол урган), «Реал» собиқ ҳужумчиси Карлос Алонсо (17) ва »қироллик клуби» ҳимоячиси Серхио Рамос (17) қайд этган.

Маълумот ўрнида, Месси ўтган мавсумда Испания чемпионатининг 33 учрашувида майдонга тушиб, 25 та гол ва 23 та голли узатмага муаллифлик қилди.

«Барселона» навбатдаги учрашувини 1 октябрь куни «Сельта»га қарши ўтказади.