Ўтган ҳафтада давомида олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини ҳавола этамиз.

Фото: Reuters

2020 йил 18 сентябрда 87 ёшида ошқозоности бези саратони билан курашган Рут Бадер Гинсбург вафотидан сўнг одамлар Олий суд олдида йиғилмоқда.

Фото: Reuters

АҚШнинг Кентукки штатида одамлар Брионна Тэйлорнинг ўлимига алоқадор полициячиларга очилган жиноят иши бўйича қабул қилинган қарорга реакция билдирмоқда.

Фото: Reuters

АҚШнинг Техас штатида яшовчи Анжелика Мендес коронавирусга чалинган ҳамда шу куни кечаси вафот этган 86 ёшли онаси билан видолашмоқда. Мендес оиланинг бошқа аъзолари ҳам онаси билан видолашиши учун видеоалоқани ёқиб уларга бемор ётган аёлни кўрсатмоқда.

Фото: Reuters

Қочоқ аёл тахта устидаги боласини Грециянинг Лесбос оролидаги янги қочоқлар лагери томон судраб кетмоқда. Мория лагери ёнғин туфайли йўқ қилинганидан сўнг Афғонистон, Сурия ва турли Африка мамлакатларидан келган 12 мингдан ортиқ қочоқ бошпанасиз қолган эди.

Фото: Reuters

Экология фаоли 18 ёшли Майя-Роуз Крейг Шимолий муз океани ўртасидаги музда «Иқлим учун ёшлар намойиши» деб ёзилган варақни кўтариб ўтирибди.

Фото: Reuters

Президент Дональд Трамп тарафдорлари Шимолий Каролина штатида Фаеттевиллдаги сайловолди компаниясида кепкани ушламоқчи.

Фото: Reuters

2020 йил 23 сентябрда Беларусь президентига қарши норозилик намойишида оломонни тарқатиб юборган Беларусь ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари яқинида ерга ўтирган аёл жазавага тушди.

Фото: Reuters

Кениялик эркаклар Мапараш тоғларидаги гўшт ейиш маросимида. Тахминан 15 000 эркак 3000 та ҳўкиз ва 30000 та эчки гўштини ейиш учун тўпланди. Ушбу удум ўн йилда бир марта ўтказилиб, айтишларича, маросимдан сўнг аскар мақомидаги эркаклар оқсоқолга айланади.

Фото: Reuters

Американинг Мичиган штати Лансинг шаҳрида қизалоқ ўйинчоқ қуроли билан.

Фото: Reuters

Таиланднинг бош вазири Прают Чан-Оча ҳукуматни ағдариш ва монархияда ислоҳотларни амалга оширишга чақирувчи оммавий митингда қатнашаётганлар билан уч бармоқ билан саломлашди.

Фото: Reuters

Полиция ходимлари соат 21:00 дан аввал намойишчиларни майдондан тозалаш учун Лоусвилл шаҳар мерияси ёнидан ўтмоқда.

Фото: Reuters

Кристина Мишел ёнғин туфайли тўйига аталган барча нарсани йўқотиб қўйгандан сўнг турмуш ўртоғи Жорж Шмоллни қучмоқда.

Фото: Reuters

Ботаника муҳофазаси маркази ходими Сесилио Коо йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ўсимликларни изламоқда.

Фото: Reuters

Вашингтондаги Миллий савдо марказида АҚШда пандемия даврида ҳалок бўлган кишиларнинг ҳаётини акс эттирувчи байроқлар жойлашитрилди.

Фото: Reuters

Оусади исмли силовсин Бразилиянинг Пантанал шаҳрида қайд этилган энг катта ёнғинда жароҳат олди.

Фото: Reuters

Бритта Бреннан ҳамшира ва Арвинд Сугунесс тиббиёт фанлари доктори Вашингтонда…

Фото: Reuters

Американинг Орегон штатида юз берган ёнғиндан кўтарилган тутун

Фото: Reuters

Даниянинг Фунел оролидаги йўлни туман ўраб олди.