• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    1 дақиқада саломатликда муаммо бор ёки йўқлигини аниқлашга ёрдам берадиган 8 тест

    Саломатлик билан боғлиқ аниқ ташхис шифокор ва мутахассис томонидан қўйилиши керак, лекин айрим вақтларда организмдаги ўзгаришлар белги бермай қолмайди ва бунга эътибор бериш керак бўлади.

    Фото: Freepik

    Фото: Freepik

    Тароғингизни текширинг.

    Нима учун?

    Бу орқали қалқонсимон без касаллиги ёки витамин ва минераллар етишмаслигини аниқлаш мумкин.

    Одатда кунига 100 тола соч тўкилади. Лекин одатдагидан кўпроқ соч тўкилишини пайқаган бўлсангиз, демак сизда рух, темир ёки биотин етишмаётган бўлиши мумкин. Соч тўкилишининг яна бир сабаби қалқонсимон без фаолиятида муаммолар кузатилаётгани билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.

    Тест қандай ўтказилади?

    Ювиниш хонаси, раковина ёки бошқа ерда тўкилган соч толаларини санаб кўринг. 200 дан ортиқ тўкилган тола соч, саломатлигингизда ўзгариш борлиги ва шифокорга мурожаат қилиш кераклигини билдиради.

    Кўзларингизни яхшилаб кузатинг.

    Нима учун керак?

    Аллергия, герпес ёки инфекцияни аниқлаш учун.

    Кўзнинг сарғиш ранг бўлиб қолиши жигарда муаммо борлиги ёки қуёшда кўзойнаксиз юрилганидан дарак бериши мумкин. Аллергия, герпес ёки баъзи инфексион касалликларда эса кўз қизариши кузатилиши мумкин.

    Тест қандай ўтказилади?

    Кўздаги ўзгаришларни яхшилаб кузатинг. Агар қизариш ёки сарғайиш кузатилса ва бир неча кундан бери кетмаса, шифокорга мурожаат қилинг.

    Нафас олишни текширинг.

    Нима учун керак?

    Аллергия ёки нафас олишда муаммолар бор ёки йўқлигини аниқлаш учун.

    Одатда бурундан нафас олиш осон ва ҳеч қандай қийинчиликларсиз бўлиши керак. Аллергия, шамоллаш, синусит кабиларда нафас олиш қийин бўлади. Агар бир неча кун давомида нафас олиш енгиллашмаса, шифокор қабулига ёзилишни унутманг.

    Тест қандай ўтказилади?

    Салфеткани бурнингизга олиб келинг ва яхшилаб бурундан нафас чиқаринг. Агар салфеткада шаффоф ранг суюқлик қолса, аллергия ёки шамоллаш бўлиши мумкин. Суюқлик сариқ ва яшил бўлса инфексион касалликдан дарак бериши мумкин.

    Тирноқларингизни текширинг.

    Нима учун керак?

    Тери саратони, буйракларда ўзгариш ёки замбуруғ касалликларини аниқлаш мумкин.

    Соғлом тирноқлар мустаҳкам, тиниқ рангда бўлиши керак. Ўзгариш бўлса витамин, минерал, оқсил етишмаслиги ёки анемия ҳамда гормонларда муаммо бўлиши мумкин.

    Тест қандай ўтказилади?

    Тирноқларингизни яхшилаб кўздан кечиринг. Бутун тирноқ бўйлаб ўтган оқ чизиқ саратондан, жигарранг доғ замбуруғ ва юқори қисми тўқ рангда бўлса, буйракда муаммо борлигидан дарак беради.

    Тиш тозалаш ипини кўздан кечиринг.

    Нима учун керак?

    Юрак ва инфексион касалликлар бор-йўқлигини аниқлаш мумкин.

    Тош тозалаш ипи ишлатилганидан кейин қон бўлиши, милкда муаммо борлигини билдиради. Милкни зарарлаган бактериялар эса юракка ҳам салбий таъсир қилиши мумкин.

    Тест қандай ўтказилади?

    Тишни тозалагандан кейин қон бор ёки йўқлигини кўздан кечиринг.

    Пешоб

    Нима учун керак?

    Инфекция ва жигар касалликларини аниқлаш мумкин.

    Одатда пешоб шаффоф ёки оч сариқ рангда бўлиши керак. Унинг тўқ-сариқ ёки қизил ранг бўлиши сийдик йўлларида инфекция борлиги ҳамда буйракда тош борлигидан дарак бериши мумкин.

    Тест қандай ўтказилади?

    Тонгги пешоб рангига эътибор беринг. Одатдагидан тўқроқ, пушти ёки яшил рангда бўлса ва бир неча кун давомида кузатилса шифокорга мурожаат қилинг. Пешобда қон кузатилганда эса кутиб ҳам ўтирмай дарҳол мутахассис қабулига ёзилиш керак.

    Бел ўлчами

    Нима учун керак?

    Юрак касалликлари, қон босими ошиши ва бошқаларни аниқлаш мумкин.

    Бел қисмида ёғ йиғилиши саломатлик учун хавфли ҳисобланади. Қоринда ёғ тўпланиши эса қандли диабетдан дарак бериши мумкин.

    Тест қандай ўтказилади?

    Бел ва бўкса атрофини ўлчаб кўринг. Кейин белда чиққан кўрсаткични бўксаникига бўлинг. Чиққан рақам 0,8 ёки ундан кам бўлса унда хавф йўқ, лекин 0,81 ёки 0,85 ёки ундан юқори бўлса. саломатлигингизга бефарқ бўлмаслик тавсия қилинади.

    Намлик балансини ўлчанг.

    Нима учун керак?

    Инфекция ва озуқа моддаларини етишмаслигини аниқлаш учун.

    Қуриган тери қуёшли ҳавода ёки намлик даражаси етарли бўлмаган жойда кўп вақт ўтказилганлигидан дарак беради.

    Тест қандай ўтказилади?

    Эҳтиёткорлик билан билак соҳасига тирноғингизни босинг ва ундан кейин тилиниш ёки бошқа из қолган ёки йўқлигига эътибор беринг. Агар из қолган бўлса, тери қўшимча намликка эҳтиёж сезаётган бўлиши мумкин.

    Мавзуга доир:

    • Ҳуснбузарлар — сутдан, шишлар — ширинликлардан. Маҳсулотлар ташқи кўринишга қандай таъсир кўрсатади?
    • Биз деярли ҳар куни истеъмол қиладиган қалбаки маҳсулотлар
    • Кечаси истеъмол қилинса ҳам қадди-қоматга зарар етказмайдиган 6 та маҳсулот

    28.09.2020, 16:27   Изоҳ (0)   41576
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Коронавирусга чалинган инсоннинг организмида қандай ўзгаришлар юз беради?

    27.09.2020, 12:45

    Кальцийга творогдан ҳам бойроқ бўлган 5 маҳсулот

    27.09.2020, 09:42

    Коронавирусда ҳарорат кўтарилиб, нафас қисишидан бошқа яна қандай симптомлар кузатилади?

    26.09.2020, 20:41

    Пул тежаш тавсия қилинмайдиган маҳсулотлар

    26.09.2020, 16:55

    Бош оғриғини дорисиз ҳам қолдириш хусусиятига эга бўлган маҳсулотлар

    25.09.2020, 18:46

    Оқ доғлар, мўртлик ва кўкариш. Тирноқлардаги ўзгариш қандай касалликлардан дарак беради?

    25.09.2020, 11:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.