• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Тоғли Қорабоғда яна жанг. Озарбайжон бир неча қишлоқ босиб олинганини маълум қилди, Арманистон эса ҳарбий ҳолат ва умуммиллий сафарбарлик эълон қилди

    Тоғли Қорабоғда 27 сентябрь куни Озарбайжон ва Арманистон ўртасида ҳарбий низо қайтадан бошланди. Низони ким келтириб чиқаргани ҳозирча аниқ эмас. Ҳар икки томон ҳам бир-бирини иғвогарона хатти-ҳаракатлар ва вазиятни кескинлаштиришда айбламоқда, деб ёзмоқда Meduza.

    Арманистонда умуммиллий сафарбарлик эълон қилинганидан сўнг Озарбайжонга қарши уруш учун Ереван кўчаларида тўплана бошлаган кўнгиллилар, 2020 йил 27 сентябрь.

    Арманистонда умуммиллий сафарбарлик эълон қилинганидан сўнг Озарбайжонга қарши уруш учун Ереван кўчаларида тўплана бошлаган кўнгиллилар, 2020 йил 27 сентябрь.
    Фото: Meduza

    Якшанба куни тонгда тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси вакиллари пойтахт Степанакерт ва бошқа аҳоли пунктлари Озарбайжон тарафдан «Град» ялпи ўт очиш тизими орқали оммавий тарзда ўққа тутилгани ҳақида баёнот берди. Арманистон бош вазири Никол Пашинян Озарбайжон қўшинлари Тоғли Қорабоғ томон юриш бошлаганини маълум қилди.

    Ўз навбатида Озарбайжон Мудофаа вазирлиги фронтбўйи ҳудудида жойлашган қишлоқлар ва Озарбайжон армияси марраларини ўққа тутиш орқали Арманистон қуролли кучлари «кенг миқёсли провокацияни амалга оширгани»ни билдирди. Шу муносабат билан расмий Боку қарши ҳужум операцияларини ўтказиш ҳақида қарор қабул қилган. Жанговар ҳаракатларга ракета-артиллерия қўшинлари ва авиация қўлловидаги танк бўлинмалари жалб этилган.

    Арманистон Қорабоғдаги вазият кескинлашуви ортидан бутун мамлакатда ҳарбий ҳолат ва умуммиллий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси президенти Араик Арутюнян ҳам худди шундай чоралар кўрилишини маълум қилди. Озарбайжон эса умуммиллий сафарбарликка ҳожат йўқлиги, мамлакат армияси тўлиқ шай ҳолатда эканини билдирди. Шунга қарамай, мамлакат парламенти бир қатор шаҳар ва туманларда ҳарбий ҳолат жорий этиш ҳақида қарор чиқарган.

    Харита: Al Jazeera

    Озарбайжон томони Тоғли Қорабоғдаги тўқнашувлар давомида арман ҳарбийларининг мудофаа чизиғини ёриб ўтиб, еттита қишлоқ устидан назорат ўрнатганини эълон қилди. Арманистон Мудофаа вазирлиги ушбу маълумотларни ахборот провокацияси деб атади. Расмий Степанакерт чегарадаги вазият назорат остида экани, мудофаа чизиғи ёриб ўтилгани ҳақидаги баёнотлар эса ёлғон эканини таъкидламоқда. Расмий Ереван маълумотларига кўра, тўқнашувлар давомида Озарбайжон тўртта вертолёт, 15 та дрон, 10 та танк ва пиёдаларнинг жанговар машинаси (БМП) йўқотган. Боку бу маълумотларни тасдиқламаяпти.

    Қорабоғдаги Озарбайжон ҳарбий техникасининг ўққа тутилиши (видео Арманистон Мудофаа вазирлиги томонидан тарқатилган):

    https://twitter.com/ArmeniaMODTeam/status/1310128643822280704

    Қорабоғдаги Арманистон ҳарбий техникасининг ўққа тутилиши (видео Озарбайжон Мудофаа вазирлиги томонидан тарқатилган):

    Ҳар иккала томон ҳам ўққа тутишлар ва ҳарбий ҳаракатлар оқибатида қурбонлар ва яраланганлар борлигини маълум қилди, уларнинг сони аниқланмоқда. Арманистон Мудофаа вазирлигининг қайд этишича, чегарадаги аҳоли пунктларидан ташқари, Арманистон шимоли-шарқидаги Варденис шаҳри ҳам ўққа тутилган. Тоғли Қорабоғ вакилларининг маълум қилишича, якшанба куни камида 10 ҳарбий хизматчи ва икки нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган, яна ўнлаб одамлар яраланган. Боку эса арманларнинг ўққа тутишлари оқибатида 14 киши яраланганини билдирди.

    Озарбайжон президенти Илҳом Алиев давлат телевидениеси орқали қилган чиқишида Қорабоғдаги операция давомида «душманнинг жонли кучи ва ҳарбий техникасига катта зарар етказилгани»ни айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Арманистоннинг ҳарбий провокацияси олдиндан режалаштирилган ва Ереван бунга узоқ вақт тайёргарлик кўрган. Алиев қарши ҳужум операцияси «Озарбайжон ерлари оккупациясига, ва ниҳоят, барҳам бериши»га ишонч билдирди.

    Кўплаб хорижий мамлакатларнинг вакиллари Тоғли Қорабоғдаги тўқнашувларни тўхтатиш ташаббуси билан чиқиш қилишга улгурди. Хусусан, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 27 сентябрнинг ўзида арманистонлик ва озарбайжонлик ҳамкасблари билан телефон орқали боғланиб, низолашувчи томонларни «зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва вазиятни барқарорлаштириш учун музокаралар столига ўтириш»га чақирган; НАТО ва Эрон ҳам шундай чақириқ билан чиққан. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Тоғли Қорабоғ низосида Озарбайжон тарафда бўлишга ваъда берди. Арманистон бош вазири Никол Пашинян эса халқаро ҳамжамиятдан Туркиянинг ушбу низога аралашувининг олдини олишга чақирди.

    Озарбайжон ва Арманистон чегарасидаги одамлар ўлимига сабаб бўлган бундан аввалги жиддий отишмалар июль ойида юз берган эди. Шундан сўнг озарбайжонликлар ва арманлар ўртасидаги тўқнашувлар ушбу икки мамлакатдан ташқарида, хусусан, Москвада қайд этилган эди.

    27.09.2020, 19:13   Изоҳ (0)   164137
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тоғли Қорабоғда яна қуролли тўқнашув юз берди. Тан олинмаган республикада ҳарбий ҳолат эълон қилинди

    27.09.2020, 18:20

    Москвада COVID-19 сабаб уйларни иситиш мавсуми муддатидан аввалроқ бошланиши эълон қилинди

    27.09.2020, 17:48

    Флоридада барча карантин чекловлари бекор қилинди

    27.09.2020, 12:24

    Олимлар коронавирус пандемияси «айбдорлари»ни маълум қилди

    27.09.2020, 11:23

    «Худди компьютер ўйини каби» – Украинадаги Ан-26 ҳалокатидан омон қолган ягона одам воқеа ҳақида гапириб берди

    27.09.2020, 10:21

    Германияда коронавирусни аниқловчи дунёдаги энг тезкор тест тизими яратилди

    27.09.2020, 06:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35

    АҚШда Facebook’да Трампга таҳдид қилган эркак қамоққа олинди

    Дунё | 12 июл, 21:35

    Шарфга ўралиб қолган раққоса, бедарак йўқолган бош вазир — ғайриоддий ва шубҳали тарзда ҳалок бўлган дунё машҳурлари

    Дунё | 12 июл, 21:16

    Кортни Кокс, Белла Ҳадид ва бошқалар: пластик операция қилдирганидан афсусланган Голливуд юлдузлари

    Кино | 12 июл, 20:35

    JW: Европа Иттифоқи Украинанинг йўқотилган ҳудудларини қайтариб олишидан манфаатдор эмас

    Дунё | 12 июл, 20:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.