Калифорнияда жойлашган Helen Woodward Animal Center ҳайвонларга бошпана бериш ташкилоти ҳар йили итлар ўртасидаги сёрфинг бўйича ўтказиладиган танловини янгича форматда — масофадан туриб ўтказди. Ташкилотчилар итларнинг эгалари томонидан олинган видеоларни йиғиб, 50 дақиқалик ролик тақдим этди.

Фото: Helen Woodward Animal Center

Танловда нафақат Калифорнияда истиқомат қилувчилар, балки Американинг қолган штатларидан ва ҳатто бошқа мамлакатлардан бўлган фуқаролар ҳам ўз итлари билан қатнашган.

Фото: Helen Woodward Animal Center

Тўрт оёқли иштирокчилар вазнига қараб алоҳида категорияга ажратилган. Ҳакамлар ҳайъати эса итларнинг сёрфинг тахтасида узоқ вақт қолиши ва турли трюкларни қандай бажаришига қараб уларни баҳолаган.

Маълум қилинишича, итлар ўртасидаги жаҳон мусобақаси август ойида ўтказилиши керак бўлган, бироқ коронавирус сабаб 2021 йилнинг июлига кўчирилган.

Фото: Helen Woodward Animal Center

Фото: Ҳелен Woodwард Анимал Center

Фото: Helen Woodward Animal Center

Фото: Helen Woodward Animal Center

Фото: Helen Woodward Animal Center

Фото: Helen Woodward Animal Center

Фото: Helen Woodward Animal Center