Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Санкт-Петербургдаги Покровский касалхонаси яқинида тез ёрдам машиналарининг тўпланиб қолишини «Роспотребнадзор»нинг битта текширув хонасида фақат бир нафар бемор бўлиши лозимлиги тўғрисидаги нормалари билан тушунтириш мумкин. Бу ҳақда шаҳар Соғлиқни сақлаш қўмитаси матбуот котиби Ольга Рябининага таяниб, «РБК» хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Унинг сўзларига кўра, ушбу касалхона коронавирусга чалинган беморларни қабул қилувчи энг кўп койка-ўринларга эга йирик тиббиёт муассасаларидан бири ҳисобланади. «Ҳозирда 543 та койка мавжуд, кунига 45-50 беморга жавоб бериляпти, яна худди шунча одам қабул қилиняпти. Шифохона аввал бошидан юқумли касалликларга мўлжалланмаган, шу сабаб беморлар текширув хонаси орқали қабул қилинмоқда», — дейди Рябинина.

Матбуот котибининг таъкидлашича, «Роспотребнадзор» нормаларига кўра, текширув хонасида фақат бир киши бўлиши мумкин, шу сабабли беморларнинг қабулхонада тўпланишига йўл қўйиб бўлмайди.

«Табиийки, беморлар кутиш вақтида тез ёрдам машинаси ичида бўлади. Шу сабабли, афсуски, тез ёрдамлар навбати пандемия белгисига айланиб қолди. Эртага бир соатда барча навбатлар йўқ бўлиб кетади, дея олмаймиз», — дейди матбуот котиби.

Россия коронавирусга қарши кураш тезкор штаби маълумотларга кўра, Санкт-Петербургда коронавирус билан касалланганлар сони 41,5 минг кишига етган, уларнинг 28,2 минги соғайган, 2839 киши вирус қурбонига айланган.

Аввалроқ «Роспотребнадзор» коронавируснинг аниқланган мутациялари ҳақида маълумот берганди. Таъкидланишича, ушбу мутациялар 2020 йилнинг январь ойидан март ойи оралиғида пайдо бўлган, кейинчалик вирус геномида кенг тарқалган мутациялар аниқланмаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар