Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда COVID-19 билан боғлиқ вазият мураккаблашса, оғирлашиб борса, яна карантин чоралари қайтарилиши мумкин. Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Республика махсус комиссияси ва Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков маълум қилган.

Бугунги кунда карантин чораларини кучайтириш учун жиддий сабабларни кўрмаяпман. Аммо сўнгги вақтда бизда ҳар куни коронавирус билан касалланиш билан боғлиқ 600 дан кўпроқ ҳолат қайд этилмоқда. У карантин тадбирларининг юмшатилиши, эпидемик барқарор бўлмаган ҳудудлардан ватандошларимизнинг келиши, шу билан бирга одамларимизнинг карантин бекор қилинмаган, балки юмшатилганини унутиб, ўзлари хоҳлагандек юргани билан боғлиқ. Республикамиз аҳолиси ҳам муайян оддий мажбуриятларга риоя қилиши керак. Агар биз келгусида ҳам эпидемик вазиятнинг мураккаблашишига сабабчи бўлаверсак, ҳукумат бир қатор чеклов тадбирлари, жумладан, шу вақтгача 2 марта қилинганидек, қатъий карантин чораларини ҳам татбиқ этиши мумкин. Биз ҳаммаси ўзимизга боғлиқлигини унутмаслигимиз керак. Ниқобларни талаб даражасида тақиш, жамоат жойларида ижтимоий масофа сақлаш, антисептиклардан фойдаланиш ҳамда қўлларни тез-тез ювишни унутмасликлари керак.

Нурмат Отабеков, Республика махсус комиссияси ва Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси 

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан Ўзбекистонда 15 августдан бошлаб карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилган. Хусусан, автомобилларнинг кун давомида ҳаракатланишига, маҳаллий авиа ва темир йўл қатновига, хусусий боғча ва мактаблар фаолиятига, 30 кишилик тўйларни ўтказишга рухсат берилган. 17 августдан вилоятлар ўртасида автотранспорт қатнови ҳамда жамоат транспорти ва шаҳар атрофидаги автобус қатнови тикланади, масжидлар қайта очилди. 20 августдан буюм бозорлари ва савдо мажмуалари қайта ишга тушди. 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)