Ҳиндистон Хитой билан бир қаторда дунёдаги энг йирик смартфонлар бозорига эга ҳисобланади. Сўнгги йилларда у ерни Хитойда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар эгаллаган, бироқ маҳаллий Reliance Jio компанияси ҳақиқий инқилобни амалга ошириш ниятида. Компания 50 долларлик смартфон яратиб, Хитой смартфонларини бозордан чиқаришни режалаштирган, деб хабар беради IXBT.

Фото: IXBT

Маълумотларга кўра, Reliance кейинги 2 йил давомида 200 миллион донагача смартфон тақдим этиш учун маҳаллий етказиб берувчилардан Ҳиндистондаги ишлаб чиқариш қувватини оширишни сўраган. Манбаларнинг таъкидлашича, бу Ҳиндистоннинг технологик қудратини ошириб, Xiaomi каби йирик компаниялар билан рақобатини кучайтиради.

Reliance Jio ҳозирда ҳамёнбоп Jio Phone линейкасидаги смартфонларни яратиш бўйича турли маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан музокара олиб бормоқда. Қайд этилишича, Android базасида ишлайдиган смартфон 4000 ҳинд рупийси (54 доллар) нархида бўлади.

Таъкидлаш керакки, Jio Жануби-шарқий Осиёдаги етакчи алоқа оператори ҳисобланади, шунингдек, у 5G алоқа тармоғини ривожлантириш устида иш олиб бормоқда.

Аввалроқ ҳамёнбоп Xiaomi Мi 10Т флагмани 30 сентябрь куни тақдим этилиши тўғрисида хабар берилганди.