Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Суратга олинганига салкам ярим аср бўлишига қарамай, «Золушка учун уч ёнғоқ» ҳанузгача мириқиб томоша қилинадиган фильмлар сирасига киради. Актёр ва актрисаларнинг ижроси, характерлар ўртасидаги тўқнашув ҳамда мавзу жиҳатидан эскирмаслиги томошабинларни ўзига тортаверади.

Фото: Clutch

Фото: Clutch

Узоқ вақт давомида кутилган – «Золушка учун уч ёнғоқ» фильмининг премьераси 1973 йил куз фаслида бўлиб ўтди. Фильм намойиш этилиши биланоқ шон-шуҳратга эришди, қаҳрамонлар минглаб мухлисларга эга бўлди. Хўш, 47 йил аввал машҳурликка эришган актёрларнинг тақдири қандай кечди?

Фото: «Пресса.тв»

Фото: «Пресса.тв»

Золушка – Либуше Шафранкова

Фото: Clutch

Фото: Clutch

«Золушка учун уч ёнғоқ» фильми Либушени бутун дунёга танитди. Унга йиллар давомида бир қанча фильм ва сериаллардан таклифлар тушган. У Чехия телевидениясининг ҳақиқий юзига айланганди, аммо актриса жуда сокин ҳаёт тарзини олиб борди ва матбуот билан камдан кам ҳоллардагина мулоқот қилди.

Фото: Яндекс

Фото: Яндекс

Актриса 1976 йил Чехиянинг машҳур актёри Йосеф Абргамга турмушга чиқди ва ҳанузгача бахтли оила бўлиб яшамоқда.

Шаҳзода – Павел Травничек

Фото: Clutch

Фото: Clutch

Фильм тақдимотидан сўнг мухлислар орасида Шаҳзода ва Золушка ўртасида ҳаётда ҳам ишқий муносабатлар пайдо бўлгани ҳақида миш-мишлар қулоққа чалинди. Афсуски, юлдузларнинг бу муносабати узоққа бормади. Шафранкова бошқасига турмушга чиқди, Павел эса уч маротаба оила қурди, унинг учинчи турмуш ўртоғи ўзидан 34 ёш кичик бўлиб, ҳозирда икки ўғилни тарбия қилмоқда.

Фото: Яндекс

Фото: Яндекс

Фильм суратга олиш ишлари якунлангандан кейин Павел театр саҳналарида ҳам роль ижро эта бошлади. Шунингдек, ўзининг актёрлик агентлигини очиб, телевизион дастурларни ташкил этишни йўлга қўйган.

Ўгай она – Карола Браунбок

Фото: Clutch

Фото: Clutch

Актриса фильм намойишидан бир неча йил ўтиб, 1978 йил 54 ёшида вафот этди. Унинг ўлими сабаби ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.

Ўгай онанинг қизи Дора – Даниела Главачова

Фото: Clutch

Фото: Clutch

«Золушка учун уч ёнғоқ» фильми премьерасидан сўнг Главачовага бир неча йил давомида талаб ортди. Аммо у 2008 йилда кино санъатидан кетишга қарор қилди. Ҳозирда у Чехиянинг Прага шаҳридаги рассомчилик мактабларидан бирини бошқаради.

Малика Дробена – Хелена Ружичкова

Актриса узоқ давом этган саратон касаллиги туфайли 67 ёшида оламдан ўтди.

Фото: Clutch

Фото: Clutch

Қирол – Рол Хоппе

Фото: Clutch

Фото: Clutch

Актёр Хоппе ижоди давомида бир неча фильм ва сериалларда рол ижро этди. Шунингдек, театр томошалари ва радио эшиттиришларнинг овозлаштириш жараёнида ҳам фаол иштирок этиб келмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди