Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

BMW Group концерни Исроилнинг Tactile Mobility компанияси билан автомобиль ғилдираклари остидаги йўл қопламасини таҳлил қиладиган дастурий таъминотдан фойдаланиш бўйича битим имзолади, деб хабар беради Motor.

Фото: BMW

Фото: BMW

Tactile Mobility тактил маълумотларни виртуал қайта ишлаш бўйича дастурий таъминот етказиб берадиган дунёдаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. Бу BMW’нинг келажакдаги моделлари йўлларни «ҳис қилишига» ёрдам беради. Шу билан бирга, янги технологияга BMW Group концернининг бошқа маркалари ҳам эга бўлади — Мini ва Rolls-Royce. Tactile Mobility дастурий таъминоти реал вақт давомида ғилдираклар остидаги йўл қопламасининг атрибутларини таҳлил қилиш имкониятига эга.

Дастурий комплекс йўл қопламасига оид маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилишда датчиклар жамланмасидан фойдаланади, бу эса тизимга «подвеска»ни мослаш, ғилдиракларга тушаётган кучни бошқариш, тормозланиш самарасини назорат қилиш ва бошқа кўплаб масалаларда ёрдам беради.

Tactile Mobility техник директори Боаз Мизрахининг сўзларига кўра, мазкур дастурий таъминот 2021 йилдан бошлаб янги BMW моделларига ўрнатилади.

Аввалроқ BMW’нинг янги моделларини iPhone ёрдамида очиш имконияти пайдо бўлиши ва компания айрим функциялар учун обунани сотиши тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди