Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 18 сентябрь куни ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини такомиллаштириш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини жадаллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда давлат раҳбари ичимлик суви бўйича мамлакатдаги вазият яхши эмаслигини таъкидлаб ўтди. «Агар ичимлик сувини жойига қўймасак, одамлар биздан рози бўлмайди», — деди Президенти.
Маълум қилинишича, ичимлик суви ва канализация тизимини яхшилаш бўйича фармон лойиҳаси тайёрланган.
Қайд этилишича, ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимидаги лойиҳаларни тайёрлаш, амалга ошириш ва мониторинг қилиш, шунингдек, тарифларни белгилашни маҳаллий кенгашлар билан келишиш тартиби жорий қилинмоқда.
Президентнинг сўзларига кўра, бундай тизимнинг жорий этилишида ҳудудлардаги депутатлар вазиятни марказдагилардан кўра яхшироқ билиши ҳисобга олинган.Давлат раҳбари куз-қиш мавсумига тайёргарлик масаласига тўхталиб, ишни аввало узоқ ҳудудлардан бошлаш кераклигини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)