Ҳозирги кунда дунёда коронавируснинг минглаб мутацияси мавжуд, деб хабар бермоқда «РИА Новости» «Роспотребнадзор» матбуот хизматига таяниб.

Фото: Getty Images

Хабарда айтилишича, улардан 22 таси қайд этилган ва барқарор равишда мерос бўлиб келмоқда. Бу мутациялар 2020 йилнинг январь ойидан март ойи оралиғида пайдо бўлган, кейинчалик вирус геномида кенг тарқалган мутациялар аниқланмаган.

Коронавирус геноми ўзгарувчанлигини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, энг барқарор ўзгариш иккита ягона мутациянинг пайдо бўлишидир. Айни пайтда ўрганилаётган намуналарнинг 93 фоизида ушбу бир жуфт ўзгаришга эга.

Ушбу мутацияга вируснинг дастлабки вариантлари январь ойи охирида Хитойда, кейинчалик Австралияда аниқланган. Февраль ойининги охирида эса улар Ғарбий Европанинг аксарият мамлакатларида, Саудия Арабистони, АҚШ, Канада, Мексика, Бразилия, Марокаш ва Сенегалда топилган.

Қайд этилишича, Россияда ўрганилаётган намуналарнинг тахминан 99 фоизида ушбу мутация жуфтлиги топилмоқда.

Бироқ мутахассислар Россия ва хорижий мамлакатлардаги коронавирус геномларини таққослагандан сўнг, P314L (ORF1b ген) ва D614G (ген S) мутациясияли штаммларнинг Ғарбий Европада кенг тарқалган вариантлари Россияга 2020 йилнинг март ва апрель ойларида оммавий равишда олиб келинганлигини аниқлаган.

Аввалроқ АҚШ бош инфекционисти коронавируснинг хавфли мутациясидан огоҳлантирганди. Индонезия олимлари коронавируснинг мутацияга учраган штаммини аниқлаганди. Ҳиндистонлик шифокорлар ҳам янги турдаги коронавируснинг 10 та мутациясини аниқлаган.