Ортиқча вазнга эга бўлган инсонлар қанчалар хушбичим ва озғин бўлишни истамасин, улардан айримларигина мақсадига эришади. Эришганлар орасидан кўпчилиги машҳур инсонларни ташкил этади. Қуйида 36 килограмм ва ундан ҳам кўп вазн йўқотган юлдузлар ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлиш мумкин.

Жессика Симпсон

Фото: Pinterest

Жессика Симпсоннинг альбомлари бир неча сонияда сотилар, мода намойишларига таклиф этилар, шахсий ҳаётининг тафсилотларини одамлар завқ билан муҳокама қилар эди. Аммо орадан бир қанча вақт ўтиб, Жессиканинг ўзи сезиларли даражада ўзгарди. У дастлаб ҳаддан ортиқ вазн йиғди ва кейинчалик уни йўқота бошлади. Жессика парҳез тутиш натижасида 6 ой ичида 45 килограмм вазн ташлади.

Крис Пратт

Фото: Pinterest

Актёр Крис Праттнинг ташқи кўринишида кутилмаган даражада ўзгариш юз берди. У бир неча фильмдаги роли учун 36 килограммга вазн ташлади. Ҳаттоки унинг бу ўзгариши бўлажак турмуш ўртоғи — Арнольд Шварценеггернинг набираси Кэтрин билан учрашувига ҳам ижобий таъсир қилди. Актёр мушакларини чиқарибгина қолмай, гардеробини ҳам тубдан янгилади. Албатта, унинг ҳозирги кўриниши аввалгисидан тамоман фарқ қилади.

Мэрайя Кэри

Фото: Pinterest

Вазн йўқотиши услубига таъсир қилмаган юлдузлардан бири – Мэрайя Кэридир. Қўшиқчи аввалги услубида қандай кийинган бўлса, катта вазн ташлашдан кейин ҳам ўзгаришсиз қолди. Унинг чинакам гўзаллиги 50 килограмм озгандан сўнг сезила бошлади.

Адель

Фото: Pinterest

Вазн ташлашда энг сезиларли ўзгариш Аделда содир бўлди. У 45 килограммга озиб, ҳақиқий маликага айланди. Бундай кутилмаган гўзалликнинг асосий сабаби тадбиркор Саймон Koнeкки билан ажрашиш туфайли юз берган.

Зак Галифианакис

Фото: Pinterest

Комедиялардаги ижроси билан танилган Зак Галифианакиснинг ташқи кўриниши фақат комик образларга мос бўлган. Бироқ унга таклиф қилинган бир неча жиддий роллар туфайли юлдуз 45 килограмм вазн ташлади. Аммо унинг қоматидаги ўзгариш услубига таъсир ўтказмади.