Германиянинг «Рипдорф / Молсен II» футбол клуби «Ҳолденштедт»га қарши ўйинда 37 та гол ўтказиб юборди, дея хабар бермоқда Goal.

Фото: Getty Images

Манбанинг хабарига кўра, ўйин бошланиш арафасида «Ҳолденштедт» футболчилари коронавирус юқтириб олганлар билан алоқада бўлганлиги маълум бўлган.

Шу муносабат билан «Рипдорф» учрашувни бошқа санага қолдиришни сўраган, аммо уларнинг талаби рад этилган. «Рипдорф» учрашувга киришдан бош тортган тақдирда эса жиддий жазога тортилиши мумкин эди. Шу сабабли футболчилар майдонга тушишга қарор қилди, аммо ижтимоий масофа протоколига амал қилди.

Натижада «Ҳолденштедт» вакиллари жавобсиз 37 та гол урди. «Рипдорф» футболчилари уларни хавфсиз масофадан туриб кузатиб турди. Шу тариқа учрашув йирик ҳисобда «Ҳолденштедт» фойдасига ҳал бўлди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!