Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Мухтор Ашрафий кўчасида автомобилда ҳаракатланиш вақтинча чекланади, деб хабар бермоқда шаҳар ҳокимлиги.
Маълум қилинишича, йўл-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 16 сентябрь соат 11:00 га қадар Яшнобод тумани Мухтор Ашрафий кўчасининг Фарғона йўли кўчасидан Алимкент кўчасигача бўлган қисми бўйлаб ҳаракатланиш йўлнинг битта чизиғи орқали амалга оширилади.
Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга вақтинча айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.
Ҳокимлик хабарида ноқулайликлар учун узр сўралган.
Изоҳ (0)