Пастдарғомда «1000 та жўжа боқиб, камбағалликдан қутулган йигит» маҳалла раисининг ўғли, туман прокурори эса шу «спектакль» муаллифларидан бири бўлиб чиққани ҳақида хабар берилганди.

Фото: «Kun.uz»

Бош прокуратура ҳолат юзасидан текшириш ўтказди ва бу борада баёнот берди.

«Текширишда ‘Қўқони’ маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ҳ.Турсунов томонидан уюштирилган мазкур саҳна кўриниш намойишининг ташкиллаштирилишида Пастдарғом тумани прокурори А.Валиевнинг алоқадорлиги аниқланмади.

Бироқ туман прокурори А.Валиев раҳбарлик қилаётган 2-сектор фаолиятида камчиликлар аниқлангани сабабли унга нисбатан интизомий жазо қўлланилиб, ҳайфсан эълон қилинди», – дейилган Бош прокуратура баёнотида.

Аввалроқ «Қўқони» маҳалласи раиси вазифасидан озод этилгани хабар қилинганди.