• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    «Одамзодни янчиб ташлаш мумкин, лекин уни енгиб бўлмайди…» Эрнест Хемингуэйнинг «Чол ва денгиз» асари ҳақида

    Америка ва бутун дунё адабиётида ўз ўрнига эга, асарлари билан миллионлаб ўқувчиларини топган Эрнест Хемингуэйнинг машҳур асари «Чол ва денгиз» 1952 йил 1 сентябрда илк марта нашр қилинган эди. «Дарё» сана муносабати билан асар ҳақидаги қизиқарли фактлар ҳақида ҳикоя қилади. 

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ёзувчи ҳақида

    Америкалик машҳур ёзувчи Эрнест Хемингуэй 1899 йил Американинг Иллинойс штатида шифокорлар оиласида туғилган. 1954 йилда Нобел мукофоти лауреати бўлган. Биринчи жаҳон уруши қатнашчиси экани асарларида жанг майдонларининг бемисл суратларини акс эттиришида пойдевор вазифасини бажарди. Дастлабки ҳикоялар китоби — «Бизнинг замонда», «Қуёш чиқади», «Алвидо, қурол!» (1929) романларида ҳам уруш саҳналари  ёрқин ифодаланган эди.

    Хемингуэй асарларида дастлабки журналистик кузатув ўрнини таҳлилий, қиёсий мулоҳаза ва мушоҳадалар эгаллайди. У ҳар қандай урушни қоралайди, шу туфайли инсоният азият чекаётганига эътибор қаратади. Инсон ҳуқуқлари йўлида, озодлик курашида ёлғиз майдонга тушишнинг ҳалокатли оқибатларга олиб келишини оддий кишилар образи орқали ифодалайди. Асарлари орасида «Чол ва денгиз» қиссаси Хемингуэйга катта шуҳрат келтирди. Ёзувчи асос солган ХХ асрнинг ўзига хос бўлган қат’ий холисликка асосланган  услуби кейинчалик Америка ёзувчилари томонидан янги йўналиш сифатида қаралди ва қўлланилди.

    «Чол ва денгиз» асари ҳақида

    Эрнест Ҳемингуэй машҳур «Чол ва денгиз» асарини 1952 йилда Багама оролларида 51 ёшида ёзган эди. Касаллик ёзувчи ҳаётига хавф солиб турганда ҳам ушбу асари орқали бетакрор образларни яратди. Асар икки ой ичида давомида тугалланган эди. Қаҳрамонлар оддий образлар орқали тасвирланган бўлса ҳам, замирида ҳаёт ҳақиқатининг чизгилар бор.

    Демак, асар Хемингуэйнинг умри охирда ёзилган машҳур асари. Унда кубалик балиқчи, кекса Сантьягонинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади. Шуни айтиш керакки, «Чол ва денгиз» асарида, аввало, инсон ҳамиша суянадиган ишонч туйғуси ва албатта, умид ҳақида сўз боради. Асар бош қаҳрамонида ҳам тажрибасига суяниб яшаётган, ишончини йўқотиб қўймасликка ҳаракат қилаётган образни кўришимиз мумкин.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Асар китоб кўринишида 1952 йил сентябрда 50 минг нусхада нашрдан чиқди. 1953 йил май ойида Хемингуэй Пулитцер мукофотига, 1954 йилда эса адабиёт бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди. Шундай қилиб роман ёзувчини дунёга танитди.

    Асарнинг сюжетига бироз тўхталсак. Сантьяго исмли чол Кубадаги кичик балиқчи қишлоғида яшайди. Ва балиқчилик билан шуғулланарди. У 84 кундан буён денгизда қолиб кетган, аммо бирор ўлжага эга бўлмаганди. Манолин – чол билан бирга балиқ овлаган бола. Ота-онаси чолни омадсиз санагани учун унга бошқа қайиққа чиқишни буюрган эди. Аммо бола Сантьягони жуда яхши кўрарди.

    Хуллас, бу гал чол омадига ишониб денгизга йўл олади. Дастлаб, қаҳрамонимиз  кичкина тунец балиғини ушлайди. Сўнг эса жуда катта балиқ қармоққа илинади. Улкан балиқ қайиқни узоққа тортиб кета бошлайди. Чол унинг ёнида Манолин йўқлигидан хафа бўлади, бундай пайтларда боланинг ёрдами жуда асқотарди. Шундай қилиб, чол балиқ билан узоқ  «жанг» қилади. Умид ва ишонч уни бир зумга бўлса-да тарк этмайди. Сантьягога ташқи муваффақият етишмаса ҳам, унинг ишонч ва умиди уни олдинга бошлайверади.

    Асарда адиб инсон ва табиат ўртасидаги боғлиқликни, инсониятнинг ҳамиша курашувчанлигини ҳам тасвирлайди. Қисса унинг ана шу жиҳатлари ёрқин кўзга ташланадиган асарларидан. Шундай кураш олдида бораётган ўқувчи беихтиёр асардаги муваффақиятсизликдан оғринмайди, балки инсоннинг олдинга бўлган ишончи уни руҳлантириб бораверади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Роман 1952 йил 1 сентябрда Life журналида нашр этилган эди. Икки кун ичида журнал беш миллион нусхада сотилишга муваффақ бўлган. Қисса атоқли олим ва таржимон Иброҳим Ғафуров томонидан ўзбек тилига таржима қилинган.

    Қуйида эса асардан келтирилган иқтибослар билан танишасиз.

    • Итоаткорлик руҳи қачондан бошлаб ўз қалбида қўним топгани устида бош қотириб ўтирмоқлик учун чол бениҳоя соддадил эди. Аммо у ўзининг итоатгўй бўлиб қолганини ва бу итоатдан у ўз номуси, инсонлик қадр-қимматини йўқотмаганлигини билар эди…
    • Бир нарса икки марта ҳеч қачон қайтарилмайди…
    • — Мен учун қариликнинг ўзи қўнғироқ соат. Чоллар нега жуда барвақт туришаркан-а? Наҳотки, буни қолган умрларидан бир кунини бўлса ҳам чўзиш ниятида қилишса?— Билмадим. Фақат шуни биламанки, ёшлар қаттиқ ва кўп ухлашади…
    • Энди фақат бир нарса устида бош қотириш керак. Гап менинг нима учун туғилганим устида боради…
    • Гарчи адолатдан бўлмаса-да, — фикран давом этди у, — мен одам боласининг нималарга қодир эканлиги ва нималарга дош бериб, чидаши мумкинлигини кўрсатиб қўяман…
    • Аммо инсон боласи енгилиб, енгилганига рози бўлиб кетавериш учун яратилмаган, — деди у. — Одамзодни янчиб ташлаш мумкин, лекин уни енгиб бўлмайди…
    • Умидсизлик — ҳалокат, — деб ўйларди у. — Бунинг устига, фаҳмимча, умидсизлик ҳатто — гуноҳ. Нима гуноҳ-у, нима гуноҳ эмас, деб бош қотириб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Бусиз ҳам дунёда бошни қотирадиган нарсалар тўлиб-тошиб ётибди. Тўғрисини айтганда, мен гуноҳ бўлган нарсаларни яхши тушунмайман…
    Зулхумор Орифжонова тайёрлади.

    09.09.2020, 09:59   Изоҳ (0)   58258
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Инглиз тилининг Merriam-Webster луғатида ирқчиликнинг таърифи ўзгартирилади

    11.06.2020, 22:57

    Англиядаги чиқиндихоналардан бирида топиб олинган «Гарри Поттер» китоби аукционда 40 минг долларга сотилди

    22.05.2020, 20:24

    Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл қироллик қасри сирлари ҳақида китоб ёзмоқда

    29.04.2020, 09:53

    «Болалигимизнинг яна бир бўлаги бизни тарк этди». Анвар Обиджон ҳақида

    11.04.2020, 20:28

    Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон вафот этди

    11.04.2020, 19:37

    Шаҳзода Матчонова ўқишни тавсия этадиган 10 та китоб

    03.04.2020, 21:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳанси Флик “Барселона” раҳбариятига икки футболчини “сотилмайдиган” деб эълон қилган

    Спорт | 3 июл, 09:03

    АҚШ Исроилга бункерга қарши бомбалар етказиб бермоқчи

    Дунё | 3 июл, 08:34

    Ўзбекистонда автомобиль таъмири хизматларига талаб энг юқори бўлган ҳудуд аниқланди

    Ўзбекистон | 3 июл, 00:10

    Олимлар Францияда минглаб динозавр тухумларини топди

    Дунё | 2 июл, 23:50

    Украина АҚШ ёрдамисиз қанча вақт Россияга қарши тура олиши маълум қилинди

    Дунё | 2 июл, 23:35

    ЖССТ дунё мамлакатларини тамаки ва алкоголь нархларини оширишга чақирди 

    Дунё | 2 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 2 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 2 июл, 23:05

    Ўзбекистонда гиёҳвандликка қарши кураш: олти ойда 4 мингдан ортиқ шахс қўлга олинди 

    Ўзбекистон | 2 июл, 22:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.