Ўзбекистон Бош прокуратураси Қамоққа олинганларни сақлаш ва жазони ижро этиш жойларида қонунларга риоя этиши устидан назорат бўйича Қарши прокурори Абдуллаев Деҳқонбой Убайдуллаевич икки томонлама интерстициал пневмония оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура «Дарё»га хабар қилди.

Фото: Бош прокуратура

Абдуллаев Деҳқонбой Убайдуллаевич, 1974 йил 19 ноябрда Қашқадарё вилоятида туғилган. У 1998 йилдан буён прокуратура органларида хизмат қилиб келаётган эди.

Абдуллаев Деҳқонбой 2019 йилдан буён Қамоққа олинганларни сақлаш ва жазони ижро этиш жойларида қонунларга риоя этиши устидан назорат бўйича Қарши прокурори лавозимида ишлаб келган.

Аввалроқ Тошкент вилояти прокуратураси катта терговчиси Турғун Камолов коронавирус асоратлари оқибатида вафот этгани хабар қилинганди.