Берлин яқинидаги Букко туманида Buckower Felder номли кичик шаҳар қурилади. Автомобиллар кириши тақиқланган аҳоли пункти 16 гектар майдонни эгаллайди, деб хабар беради Motor.

Фото: Buckower Felder

Шаҳар ҳудудига 900 та хонадондан иборат 40 та кўп қаватли уй қурилади, бу ерда ижара ҳақи бир квадрат метр учун 6,5 дан 10 еврогача бўлади. Бинолар минимал даражада карбонат ангидрид чиқарувчи иссиқлик тизими билан жиҳозланади, атрофларга дарахтлар экилади.

Шаҳар бинолари автомобиллар йўллари ўрнига пиёдалар ва велосипед йўлаклари билан бирлаштирилади. Хонадон эгалари ўз машиналари шаҳар атрофига қуриладиган гаражларда қолдириши мумкин — Buckower Felder ҳудудида автомобиллар кириши тақиқланади. Шаҳарда истиқомат қиладиган ҳар бир фуқаро 125 метр квадратга тенг автотураргоҳга эга бўлади.

Экологик тоза шаҳарни қуриш 2021 йилда бошланиб, 2024 йилда якунланиши кутилмоқда.