Йилнинг энг яхши автомобили номига номзодлар рўйхати эълон қилинди. Рўйхат World car of the year танлови ташкилотчиларининг расмий сайтига жойлаштирилган.
Мазкур рўйхатдан 24 машина ўрин олган. Шунингдек, ташкилотчиларнинг таъкидлашича, якуний вариант 2020 йилнинг декабрида шакллантирилади. Ундан ҳозирча бозорга чиқмаган моделлар ҳам киритилиши мумкин.
Шундай қилиб дастлабки рўйхатдан қуйидаги моделлар ўрин олди: Audi А3, BMW 2-Series Gean Coupe, BMW 4-Series, Mercedes-Benz GLА, Volkswagen ID.4, Genesis G80, Hyundai Elantra/Avante, Hyundai i10/Grand i10, Hyundai i20, Kia K5 / Оptima, Kia Sonet ва Kia Sоrento, Honda Jazz/Fit, Honda-e, Mazda MX-30, Nissan Rogue/X-Trail, Toyota: Highlander, Sienna, Venza/ Harrier, Yaris/Yaris Cross.
Америкада ишлаб чиқариладиган автомобиллар орасидан биргина Ford Escape/Kugа ўрин олган. Шунингдек, рўйхатга Citroen C4/e-C4, Seat Leon ва Skoda Octavia ҳам киритилган.
Ғолиблар 2021 йилнинг баҳорида эълон қилинади. У дунёнинг 29 давлатидан бўлган 90 нафар автомобиль журналистидан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан танланади.
Эслатиб ўтамиз, World car of the year танлови 2020 йилда Kia Telluride моделини «Йилнинг энг яхши автомобили» дея топган эди.
Изоҳ (0)