• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12760.21
    • RUB160.08
    • EUR14704.87
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Олтин Ўрда ва Россия ихтилофи тарихидан. 26 август — Тўхтамишхон Москвани ёқиб юборган кун

    1382 йил 26 август куни Тўхтамишхон бошлиқ Олтин Ўрда қўшинлари уч кунлик қамалдан сўнг Москва шаҳрига кириб борди ва хоннинг буйруғи билан шаҳарга ўт қўйилди. «Дарё» Россия тарихининг энг қора кунларидан бири бўлмиш бу воқеа тафсилотларини келтиради.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Тарихий шароит

    XIV асрнинг иккинчи ярмига келиб улкан Олтин Ўрда хонлигида сиёсий беқарорлик даври бошланди. 1359 йилдан 1380 йилгача Олтин Ўрдада 25 та хон алмашди. Ҳар бир хон ўзини хон деб эълон қилди. Тахт учун мунтазам курашлар бошланди. Шундай курашларда 1378 йилда Оқ Ўрда хони Тўхтамиш Амир Темур ёрдамида Олтин Ўрданинг шарқий пойтахти Сиғноқ шаҳрини эгаллади. 1379 йилда эса асосий пойтахт Сарой шаҳри ҳам эгалланди (Григорьев А.П. Золотоордйнскиэ ханй 60—70-х годов XIV в.: хронология правлений // Историография и источниковедениэ стран Азии и Африки: сборник. — Л., 1983. — Вйп. 7). 1380 йил Тўхтамиш бутун Олтин Ўрда давлатини бирлаштиришга эришди.

    1380 йилда Куликово майдонида Олтин Ўрданинг хонларидан бири Мамай қўшинлари Москва князлиги князи Дмитрий Донской қўшиндан мағлуб бўлди ва Москва Олтин Ўрдадан мустақил бўлди. Олтин Ўрдага ҳар йили тўланадиган бож тўланмайдиган бўлди.

    Мағлуб бўлган Мамай Қримда жойлашиб олди ва Москвага қарши янги юришга тайёрланмоқчи бўлди. Аммо Тўхтамишнинг Сарой шаҳрини эгаллаши ортидан бу ишни амалга оширолмади. 1380 йил Калчик дарёси бўйида Тўхтамиш ва Мамай қўшинлари тўқнашди ва жангда Тўхтамишнинг қўли баланд келди. Мамай эса Каффа шаҳрига қочиб кетди ва генуяликлар томонидан ўлдирилди (Московский летописнйй свод конца XV века / Под ред. М.Н. Тихомирова. М.—Л., 1949, С. 205—211).

    Тўхтамиш Сарой шаҳрини эгаллаб, ўзини Олтин Ўрда хони деб эълон қилганидан кейин атрофдаги Рус князликларига номалар юбориб, тўланадиган ўлпонларни бундан буён унга тўлаши кераклигини айтди. Мамайни эса тахтни ноқонуний эгаллаб олган деб эълон қилди. Жумладан, Москва князи Дмитрий Донскойга ҳам нома юбориб, унга Мамайни мағлуб этгани билан миннатдорчилик билдириб, бундан буён тўланадиган божни ҳар доимгидек тўлаши лозим эканини уқтирди. Мамай устидан қозонилган ғалабанинг эса бунга ҳеч қандай таъсири йўқлигини таъкидлади. Аммо княз Дмитрий элчиларга совғалар бериб қайтарган бўлса-да, ўлпон тўлаш ва вассалликни тан олишдан бош тортди (Каргалов V.В. Рус и кочевники / Гл. ред. С.Н. Дмитриев, ред. М.К. Залесская. — М.: Вече, 2008. —  с 353. — (Тайнй Земли Русской).

    1381 йилда Тўхтамиш 700 кишилик элчилар карвонини Оқ Хўжа бошчилигида Москвага юборди. Аммо карвон Москвага етиб бормади. Шундай қилиб, 130 йил мобайнида Олтин Ўрдага қарам бўлиб келган Москва қисқа муддатли мустақиллигини қўлга киритди ва Олтин Ўрда билан муқаррар уруш қаршисида қолди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Москвага юриш

    Тўхтамиш Москвага тўсатдан, ҳеч кимга сездирмасдан кириб бормоқчи эди ва бунинг учун қўлидан келган барча ҳаракатни қилди. Жумладан, 1382 йил Қозондаги барча рус савдогарлари ва меҳмонларни ушлаб қамаб қўйди, мол-мулкини мусодара қилдирди ва Волга дарёсини кесиб ўтиш учун кемаларини олиб қўйди.

    Волганинг ўнг қирғоғига ўтганидан сўнг, Тўхтамиш қўшинларини яширинча Москвага қараб бошлаб кетди. Унинг юришидан ўз вақтида хабар топган Нижегород-Суздал князи Дмитрий Константинович ўз ўғиллари Василий ва Семён бошчилигида элчиларни юборди. Аммо элчилар Тўхтамиш олдига фақатгина Рязань чегарасига етиб келгандагина келиб қўшилди. Рязань князи Олег ҳам ўз князлигини қутқариб қолиш мақсадида Тўхтамишни давлати чегараларида кутиб олди ва унга тобелигини изҳор қилди. Шундай қилиб, қўшинлар Рязань чегарасидан айланиб ўтиб Москвага юришни давом эттирди.

    Тўхтамишнинг юришни сирли қолиши учун қилган тадбирларига қарамай, Москва бундан хабар топди. Турли манбаларда келган маълумотларга кўра, Олтин Ўрда таркибида яшайдиган христианлар бу ҳақда Москвани хабардор қилган. Тўхтамишнинг келаётгани ҳақидаги хабарлар Москвага етиб келгач, шаҳарда саросима бошланиб кетди. Кўплаб дворянлар, шу жумладан, княз Дмитрий Донской, митрополит киприанлар ҳам Москвани тарк этди. Москва ҳимояси фақатгина шаҳар аҳлига қолди.

    Шаҳарда тартибсизликлар бошланди, айримлар шаҳарни тарк этишни истаса, бошқалар уни ҳимоя қилшни истар эди. Ҳимоячилар шаҳардан чиқиб кетмоқчи бўлганларни йўлларини тўсиб қўйди, дворянларга қарши қўзғалон кўтарди. Шаҳар ҳимояга тайёрлана бошлади. Шаҳар атрофида ўрдаликларга ёрдам бериши мумкин бўлган барча нарсани бузиб ташладилар ва ёқиб юбордилар. Деворлар тепасида эса ёнувчи смола, қайноқ сув, тошлар, ҳимоя шлемлари тайёрлаб қўйилди.

    Москва қамали

    23 август куни Тўхтамиш қўшинларининг олд қисми Москва деворлари олдига келиб тўхтади.  Ўрдаликлар шаҳар деворларига яқинлашиб шаҳарда Дмитрий Донской бор ёки йўқлигини сўради. Уларга рад жавоби бўлгач, девордан узоқлашиб шаҳар атрофини кўздан кечира бошладилар. Бу пайтда эса шаҳарликлар черковларда дуолар қилаётган эди. Яна бир қисм аҳоли эса шаҳардан чиқиб кетган дворянларнинг уйларининг ертўласини очиб асал ва виноларни олиб чиқди (Соловёв С.М. История России с древнейших времён / С.М. Соловёв. — 2-э изд. — СПб. : Товаришч. «Обшчественная полза», 1851—1879, С. 982).

    Тўхтамишнинг Москвага юриши ҳақида битилган достонларда келишича, шаҳарликлар шу куни маст бўлиб қолгунча вино ичишган. Маст бўлиб қолган шаҳарликлар шаҳар деворлари устига чиқиб ўрдаликлар устидан масхара қилиб кулишган, ҳар хил уятли сўзлар билан ҳақорат қилган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    24 август тунда Тўхтамишнинг асосий кучлари шаҳар дарвозалари олдига етиб келди. Шаҳар қамали бошланди. Шаҳарликлар ўрдаликларга камондан ўқ ёғдирди, ўз навбатида, ўрдаликлар ҳам уларга қарата ўқ ёғдирди. Кўплаб ҳимоячилар ўлдирилди ва деворга нарвонлар қўйилиб ҳужумга ўтилди. Аммо ҳимоячилар ўрдаликлар устига қайноқ сувларни тўкди. Шунингдек, москваликларда Булғордан келтирилган милтиқлар ҳам бор эди. Шу кунги ҳужум бесамар кетди.

    25 август куни ҳам тинимсиз қамал давом этди. Аммо бу сафар ҳам Москванинг мустаҳкам тош деворларини ёриб киришнинг имкони бўлмади. Шундай шароитда Тўхтамишхон ҳийла ишлатишга мажбур бўлди (Шефов Н.А. Все войнй мира. Древняя Рус. Московское царство. Российская империя. — М.: Вече, 2004, С. 84-85).

    26 август куни тонгда Москва дарвозаси олдига Тўхтамиш элчилари келди. Улар орасида Суздал князининг ўғиллари Василий ва Семёнлар ҳам бор эди. Улар шаҳарликларга таслим бўлиш эвазига жонларини сақлаб қолишни таклиф қилди.

    «Улуғ хон сизларга раҳм-шафқат тилайди, чунки айбсизлар ўлимга лойиқ эмаслар. Чунки у сизларга қарши эмас, балки Дмитрийга қарши душманлик қилиб уруш байроғини олиб келган. Сиз шафқатга лойиқсиз. Хон сиздан бошқа ҳеч нарса талаб қилмайди. Фақатгина унинг олдига князингиз ҳамроҳлигида совғалар билан ва ҳурмат бажо келтирган ҳолда чиқинг. Хон шунчаки шаҳарни кўришни, у ерда бўлишни, у ерга киришни хоҳлайди. У сизга муҳаббат ва тинчлик ато қилади, сиз эса унга дарвозаларни очиб беринг», — дея мурожаат қилади Тўхтамиш элчилари москваликларга.

    Суздал князининг ўғиллари Василий ва Семён ҳам буни тасдиқлаб шундай дейдилар: «Бизга ишонинглар, биз ҳам сиздек насронийлармиз ва бунга қасам ичамиз».

    Шаҳарликлар дарвозаларни очди ва Москванинг мудофаа вақтидаги князи Остей, руҳонийлар, дворянлар ва оддий одамлардан иборат ҳайъат ташқарига чиқди. Аммо ўрдаликлар уларни ўлдирди ва ҳимоясиз қолган шаҳар дарвозлари орқали ичкарига кирди. Шаҳарни ишғол қилиниб, унга ўт қўйилди. Черковлардаги қимматбаҳо буюмлар, княз хазинаси бўшатилди ва олиб кетилди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Кўплаб одамлар ўлдирилди ёки қул қилиб олиб кетилди. Тўхтамиш армияси катта ўлжалар билан ортга қайтди. Қайтишда Владимир, Звенигород, Можайск, Юриев, Лопасня каби шаҳарларни ҳам талон-тарож қилиб қайтишди.

    Оқибатлар ва натижа

    Москва қамали оқибатлари ҳақида турли манбаларда турлича маълумотлар келади. Масалан, вафот этганлар ҳақида икки хил маълумотлар бор. Бирида ўлганлар сони 12 минг киши дейилса, бошқасида 24 минг дейилади. Бундай рақамлар ўлганларни дафн этишга ажратилган пуллар орқали ҳисоблаб чиқилган. Дмитрийнинг буйруғига кўра ҳар 80 та мурда учун бир рублдан ишлатилган ва умумий ҳисобда 150 ёки 300 рубль ишлатилган. Тарихчи М.Н Тихомиров манбалар билан танишиш натижасида қамал арафасида шаҳар аҳлининг 20 минг киши атрофида бўлганини ҳисоблаб чиққан ва унинг фикрига кўра, вафот этганлар сони 12 минг атрофида ва у буни ишонарли рақам деб ҳисоблайди.

    Қочиб кетган Москва князи Дмитрий шаҳарга қайтиб келади ва уни қайта тиклашни буюради. Шу йили кузда Тўхтамиш элчилари Москвага тинчлик сулҳи билан келади. 1383 йил 23 апрель куни Ўрдага ўғли Василийни юборади. Шунингдек, Дмитрий Мамай билан бўлган жангдан буён тўланмаган икки йиллик ўлпонни ҳам тўлади ва Москванинг Олтин Ўрдага бўлган тобелиги қайта тикланди. Тверь князлиги эса Москвадан мустақил бўлди. Тўхтамиш қўшинларига рус аскарлари ҳам жалб этилди.

    1388 йилги Тўхтамишнинг Амир Темурга қарши жангида аскарларининг бир қисми рус аскарларидан ташкил топганини тарихчи Шарафиддин Али Яздий ёзиб қолдирган. Шундай қилиб, Тўхтамишнинг Москва устидан эришган ғалабаси натижасида Москва яна 100 йил давомида Олтин Ўрдага тобе бўлиб қолди.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    26.08.2020, 22:30   Изоҳ (0)   71353
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда кўприк қулаши оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди

    Дунё | 16 июн, 10:15

    “Ўзи билиб жойини бўшатиб қўйсин” — Шавкат Мирзиёев суюлтирилган газ муаммоси бўйича раҳбарларга сўнгги огоҳлантириш берди

    Ўзбекистон | 16 июн, 10:15

    Кўзойнак танлашда эътибор қаратиш лозим бўлган 7 та жиҳат

    Лайфстайл | 16 июн, 10:10

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Ботафога” илк турда ғалаба қозониб, “ПСЖ” билан гуруҳда етакчилик қилмоқда

    Спорт | 16 июн, 10:00

    “Ҳоким, вазирлар топшириқ кутмасдан, ўзи ташаббус кўрсатиб ишлашга ўтиши шарт” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 16 июн, 09:58

    Перуда зилзила оқибатида бир киши ҳалок бўлди, беш киши жароҳатланди

    Дунё | 16 июн, 09:53

    “7-бўлмадаги мўжиза”: Жанубий Кореянинг оила даврасида томоша қилишга мўлжалланган ажойиб фильмлари

    Кино | 16 июн, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.