Давлат статистика қўмитаси январь—июль ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳақида маълумот берди.

Қўмитанинг импорт қилинган машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари тўғрисидаги маълумотларига кўра, аниқ соҳалар учун махсус мўлжалланган машиналарга 1 миллиард доллар сарфланган. Автомобильларнинг эҳтиёт қисмлари учун 539,6 миллион доллар тўланган.

Шу билан бирга, автомобиллар, асосан, йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган автоуловлар (10 ва ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган транспорт воситаларидан ташқари) 312,3 миллион долларга тушган. Саноат учун махсус бўлмаган машиналар ва уларнинг деталларига 909,6 миллион доллар сарфланган.

Электр алоқаси, овоз ёзиш ва эшиттириш аппаратуралари ва ускуналарига 303,6 миллион доллар сарфланган бўлса, электр машиналари, аппаратлар, асбоблар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари 365,1 миллион долларга тушган.